https://sputniknews.uz/20260928/zelenskyy-south-korea-ayblov-60787745.html
Зеленский махфий маълумотни ошкор қилди: Жанубий Корея ёлғонда айблади ва узр талаб қилди
Зеленский махфий маълумотни ошкор қилди: Жанубий Корея ёлғонда айблади ва узр талаб қилди
Sputnik Ўзбекистон
Сеул Киев КХДРнинг икки асир ҳарбийсини Жанубий Кореяга топшириш бўйича махфийлик келишуви бўлмагани ҳақида ёлғон баёнот берганини билдирди. 28.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-28T10:14+0500
2026-09-28T10:14+0500
2026-09-28T10:23+0500
жанубий корея
украина
киев
дунё янгиликлари
дунёда
шимолий корея
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60787577_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_c814df4c109671055da23ee794a11f5a.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Жанубий Корея президенти маъмурияти Украина томонини КХДРнинг икки асир ҳарбийсини Сеулга топшириш бўйича махфийлик келишуви бўлмагани ҳақида ёлғон баёнот берганликда айблади. Сеул Киевдан расмий изоҳ ва узр талаб қилди.Жанубий Корея томонига кўра, икки давлат асирларни Сеулга топшириш масаласини турли каналлар орқали муҳокама қилган ва бу жараённи ошкор қилмасликка келишган.Бироқ Владимир Зеленский 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида КХДРнинг икки ҳарбий хизматчиси Украина томонидан Жанубий Кореяга топширилганини маълум қилди.Шундан сўнг Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина махфийлик бўйича келишувни бузганини билдирди.Кейин Украина президентининг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Литвин ижтимоий тармоқдаги изоҳида Киев ва Сеул ўртасида маълумотни ошкор қилмаслик бўйича келишув бўлмаганини билдирди.Жанубий Корея президенти маъмурияти эса бу баёнотни рад этди. Президентнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича катта котиби Сон Ги Хон Украина аввал маълумотни бир томонлама ошкор қилгани, кейин эса махфийлик бўйича келишув бўлганини инкор этганини таъкидлади.Сеул Украина томонининг позицияси икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги ишончга путур етказишини билдирди ва Киевдан расмий тушунтириш ҳамда узр сўрашни талаб қилди.Жанубий Корея президенти маъмурияти, зарурат туғилса, Украинага нисбатан "қўшимча чоралар" кўриш масаласи ҳам кўриб чиқилишини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20260802/zelenskyy-urush-foydalanish-59442865.html
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60787577_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_c8c28bddb4cce97312aae06318989a6e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жанубий корея, украина, киев, дунё янгиликлари, дунёда, шимолий корея
жанубий корея, украина, киев, дунё янгиликлари, дунёда, шимолий корея
Зеленский махфий маълумотни ошкор қилди: Жанубий Корея ёлғонда айблади ва узр талаб қилди
10:14 28.09.2026 (янгиланди: 10:23 28.09.2026) Сеул Киев КХДРнинг икки асир ҳарбийсини Жанубий Кореяга топшириш бўйича махфийлик келишуви бўлмагани ҳақида ёлғон баёнот берганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Жанубий Корея президенти маъмурияти Украина томонини КХДРнинг икки асир ҳарбийсини Сеулга топшириш бўйича махфийлик келишуви бўлмагани ҳақида ёлғон баёнот берганликда айблади. Сеул Киевдан расмий изоҳ ва узр
талаб қилди.
Жанубий Корея томонига кўра, икки давлат асирларни Сеулга топшириш масаласини турли каналлар орқали муҳокама қилган ва бу жараённи ошкор қилмасликка келишган.
Сеулнинг таъкидлашича, маълумотни махфий сақлаш ташаббуси Украина томонидан ҳам қўллаб-қувватланган. Бунга КХДР ҳарбийларини украиналик асирларга алмаштириш имкониятидан фойдаланилмагани Украина ичида танқид ва можарога сабаб бўлиши мумкинлиги ҳам сабаблардан бири бўлган.
Бироқ Владимир Зеленский 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида КХДРнинг икки ҳарбий хизматчиси Украина томонидан Жанубий Кореяга топширилганини маълум қилди.
Шундан сўнг Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина махфийлик бўйича келишувни бузганини билдирди.
"Украина томони махфийлик келишувини бузиб, бу маълумотни ошкор қилди. Бунинг сабабларини билмайман, аммо бундан афсусдаман", — деди Ли Чжэ Мён.
Кейин Украина президентининг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Литвин ижтимоий тармоқдаги изоҳида Киев ва Сеул ўртасида маълумотни ошкор қилмаслик бўйича келишув бўлмаганини билдирди.
Жанубий Корея президенти маъмурияти эса бу баёнотни рад этди. Президентнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича катта котиби Сон Ги Хон Украина аввал маълумотни бир томонлама ошкор қилгани, кейин эса махфийлик бўйича келишув бўлганини инкор этганини таъкидлади.
"Президент маъмурияти Украинанинг маълумотни бир томонлама ошкор қилиши ва кейинчалик махфийлик келишуви бўлмагани ҳақидаги ёлғон баёнотидан қаттиқ афсусда", — деди у.
Сеул Украина томонининг позицияси икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги ишончга путур етказишини билдирди ва Киевдан расмий тушунтириш ҳамда узр сўрашни талаб қилди.
Жанубий Корея президенти маъмурияти, зарурат туғилса, Украинага нисбатан "қўшимча чоралар" кўриш масаласи ҳам кўриб чиқилишини маълум қилди.