https://sputniknews.uz/20261028/russia-alisovka-barilovka-ozod-61570986.html
Россия қўшинлари Алисовка ва Бариловкани озод қилди — видео
Россия қўшинлари Алисовка ва Бариловкани озод қилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Харьков вилоятидаги Алисовка ва Суми вилоятидаги Бариловканинг озод этилиши акс этган видеони эълон қилди. Унда "Шимол" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг ҳарбий ҳаракатлари кўрсатилган.
2026-10-28T18:15+0500
2026-10-28T18:15+0500
2026-10-28T18:15+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия мудофаа вазирлиги
видео
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61570728_0:139:3148:1910_1920x0_80_0_0_b82e65dc32d9e44f23f56a847a5b9d2d.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Харьков вилоятидаги Алисовка ва Суми вилоятидаги Бариловка аҳоли пунктларининг озод этилиши акс этган видеокадрларни эълон қилди.Ҳарбий идора чоршанба куни "Шимол" қўшинлар гуруҳи ушбу икки аҳоли пунктини ўз назоратига олгани ҳақида хабар берган эди.РИА Новости хабарига кўра, видеога илова қилинган маълумотда 44-армия корпусининг 41-мотоўқчи полки бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатлари давомида Украина кучларининг қаршилигини енгиб, Суми вилоятидаги Бариловкани назоратга олгани қайд этилган.Эълон қилинган кадрларда "Шимол" қўшинлар гуруҳи таркибидаги турли бўлинмаларнинг мазкур аҳоли пунктлари ҳудудларидаги ҳаракатлари акс этган.Маълумотда қайд этилишича, "Шимол" қўшинлар гуруҳи бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишда ҳужумни давом эттирмоқда. Россия ҳарбийлари Суми ва Харьков вилоятларининг чегараолди туманларида Россия–Украина чегараси бўйлаб хавфсизлик ҳудудини кенгайтирмоқда.Ҳарбий идора бу ҳаракатлардан кўзланган мақсад тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва Украина кучларини давлат чегарасидан узоқлаштириш эканини таъкидлаган.
https://sputniknews.uz/20261026/russia-obshee-ozod-61512115.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61570728_209:0:2940:2048_1920x0_80_0_0_7717dc7fa038e426d8dd2d6bdb3d31c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, видео, украина, россия
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, видео, украина, россия
Россия қўшинлари Алисовка ва Бариловкани озод қилди — видео
Кадрларда "Шимол" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг Харьков ва Суми вилоятларидаги икки аҳоли пунктидаги ҳаракатлари акс этган.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Харьков вилоятидаги Алисовка ва Суми вилоятидаги Бариловка аҳоли пунктларининг озод этилиши акс этган видеокадрларни эълон қилди.
Ҳарбий идора чоршанба куни "Шимол" қўшинлар гуруҳи ушбу икки аҳоли пунктини ўз назоратига олгани ҳақида хабар берган эди.
РИА Новости
хабарига кўра, видеога илова қилинган маълумотда 44-армия корпусининг 41-мотоўқчи полки бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатлари давомида Украина кучларининг қаршилигини енгиб, Суми вилоятидаги Бариловкани назоратга олгани қайд этилган.
Ўз навбатида, 11-армия корпусининг 1431-мотоўқчи полки ҳужум гуруҳлари Харьков вилоятидаги Алисовка қишлоғини озод қилган.
Эълон қилинган кадрларда "Шимол" қўшинлар гуруҳи таркибидаги турли бўлинмаларнинг мазкур аҳоли пунктлари ҳудудларидаги ҳаракатлари акс этган.
Маълумотда қайд этилишича, "Шимол" қўшинлар гуруҳи бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишда ҳужумни давом эттирмоқда. Россия ҳарбийлари Суми ва Харьков вилоятларининг чегараолди туманларида Россия–Украина чегараси бўйлаб хавфсизлик ҳудудини кенгайтирмоқда.
Ҳарбий идора бу ҳаракатлардан кўзланган мақсад тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва Украина кучларини давлат чегарасидан узоқлаштириш эканини таъкидлаган.