Камбағаллик 3,6 фоизга тушди, 824 минг киши ишга жойлаштирилди — 9 ойлик натижалар

© SputnikПресс-конференция Министерства занятости и сокращения бедности
Пресс-конференция Министерства занятости и сокращения бедности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2026
Oбуна бўлиш
2026 йилнинг 9 ойида 4,1 млн кишининг даромадини оширишга кўмаклашилди. Камбағалликдан холи маҳаллалар сони 3 627 тага етди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 824 минг киши доимий ишга жойлаштирилиб, 4,1 млн нафар аҳолининг даромадларини оширишга кўмаклашилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,6 фоизга пасайди, мамлакатда камбағалликдан холи маҳаллалар сони 1 435 тадан 3 627 тага етган.
"Ижтимоий реестр"га киритилган 429 мингта оилага даромадларини оширишга қаратилган 581 мингта хизмат кўрсатилган. Даромади ошган 440 мингта оила эса реестрдан чиқарилган.
Ҳисобот даврида 980 минг кишининг норасмий бандлиги расмийлаштирилган. Касбга ўқитиш дастурларига 96,4 минг нафар фуқаро жалб қилинган. Ўқишни тамомлаган 59,2 минг кишининг қарийб 45 минг нафари иш билан таъминланган.
Шунингдек, ваучер тизими орқали қарийб 130 минг кишига ваучер ажратилган. Уларнинг 95 мингдан ортиғи ўқишга жалб қилиниб, дастурни тамомлаган 56,5 минг кишининг 43 мингдан ортиғи ишга жойлаштирилган.
35 минг ходимнинг 832 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақи ундирилди
Матбуот анжуманида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши бўйича назорат натижалари ҳам маълум қилинди.
Хусусан, Давлат меҳнат инспекцияси тўққиз ойда 15,1 мингта назорат тадбири ўтказиб, 36,1 мингта қонунбузилиш ҳолатини аниқлаган.
Инспекция аралашуви билан қарийб 35 минг нафар ходимга 832,1 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилган. Шунингдек, 4 467 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланган.
Иш ҳақи бўйича судларга киритилган даъволар асосида қарийб 29,5 млрд сўм ундирилган. Суд қарорлари билан ноқонуний ишдан бўшатилган 158 нафар фуқаро ишга тикланган.
Ҳисобот даврида меҳнат фаолияти билан боғлиқ 692 та бахтсиз ҳодиса махсус текширилган. Уларда 758 нафар фуқаро жабрланган, шундан 205 нафари вафот этган.
Бахтсиз ҳодисалар юзасидан суд қарорлари асосида 16 млрд сўмдан ортиқ товон пули ундирилган.
Бундан ташқари, 47 та мажбурий меҳнат ҳолати аниқланиб, айбдор мансабдор шахсларга жами 1,5 млрд сўм жарима қўлланилган.
Субсидия ва ссудалар
"Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали 7 730 та субсидия ва 8 835 та ссуда аризаси бўйича ижобий қарор қабул қилинган.
Натижада 64,1 млрд сўм субсидия ва 79,8 млрд сўм ссуда ажратилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан субсидиялар ҳажми 58,4 фоизга, ссудалар эса 31,4 фоизга ошган.
Шунингдек, тўққиз ойда вазирлик ва унинг тизим ташкилотларига 63 315 та мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 756 тага кам.
Мурожаатларнинг 71 фоизи қаноатлантирилган, 28 фоизи эса ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилган.
Шавкат Мирзиёев проводит совещание по вопросам сокращения бедности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2026
Кредит, субсидия ва гаровсиз маблағ: энди қарорни туман штаби қабул қилади
Янгиликлар лентаси
0