https://sputniknews.uz/20260903/kredit-subsidiya-tuman-shtab-60169213.html
Кредит, субсидия ва гаровсиз маблағ: энди қарорни туман штаби қабул қилади
Кредит, субсидия ва гаровсиз маблағ: энди қарорни туман штаби қабул қилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туманлар ихтиёрига жами 3,2 трлн сўм ресурс йўналтирилади. Штаблар кредит ва субсидияларни тақсимлаш, муддат ва тўлов графикларини мустақил... 03.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-03T13:23+0500
2026-09-03T13:23+0500
2026-09-03T13:23+0500
маҳалла
шавкат мирзиёев
кредит
ҳоким ёрдамчилари
тадбиркор
имтиёз
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/03/60169047_0:266:2560:1706_1920x0_80_0_0_9535806ec7e072827487bf67d084f018.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда туман штабларининг ваколатларини кенгайтириш бўйича қатор чоралар белгиланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Энди оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги учун имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш туман штабларига ўтказилади. Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 трлн 370 млрд сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун 450 млрд сўм ресурс мавжуд.Шунингдек, Камбағаллик жамғармасидаги 240 млрд сўм, Бандлик жамғармасидаги 100 млрд сўм ва учта “дафтар”даги 760 млрд сўм маблағ ҳам туман штаблари ихтиёрига берилади. Тадбиркорлик компаниясининг компенсациялар учун йил якунига қадар назарда тутилган 300 млрд сўмлик қолдиғи ҳам штаблар орқали ажратилади.Шу тариқа, туманлар ихтиёрига жами 3 трлн 200 млрд сўм ресурс йўналтирилади. Штаблар субсидия ёки фоизсиз ссуда бериш масаласини ҳам мустақил ҳал қилади.Кредит тарихида кечикиш бўлган эҳтиёжманд аҳолининг лойиҳаларини ҳам индивидуал баҳолаш асосида имтиёзли молиялаштириш имконияти яратилади.Йиғилишда тадбиркорларга кредит ажратишда бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётгани, тўлов графиклари эса бизнес турига мослаштирилмагани танқид қилинди. Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади. Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.Йил якунида ҳар бир тумандан энг яхши икки нафар ҳоким ёрдамчиси Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юборилади. Энг намунали ходимларга 50 фоизгача устама тўланади.
https://sputniknews.uz/20260716/mahalla-yangi-vakolatlar-59072490.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/03/60169047_0:0:2276:1706_1920x0_80_0_0_a5e6e4eaadb028be13ef4b1dab2ba58d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маҳалла, шавкат мирзиёев, кредит, ҳоким ёрдамчилари, тадбиркор, имтиёз, жамият, ўзбекистон
маҳалла, шавкат мирзиёев, кредит, ҳоким ёрдамчилари, тадбиркор, имтиёз, жамият, ўзбекистон
Кредит, субсидия ва гаровсиз маблағ: энди қарорни туман штаби қабул қилади
Ўзбекистонда туманлар ихтиёрига жами 3,2 трлн сўм ресурс йўналтирилади. Штаблар кредит ва субсидияларни тақсимлаш, муддат ва тўлов графикларини мустақил белгилайди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш масалаларига бағишланган йиғилишда туман штабларининг ваколатларини кенгайтириш бўйича қатор чоралар белгиланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Энди оилавий ва ёшлар тадбиркорлиги учун имтиёзли кредит ресурсларини бошқариш туман штабларига ўтказилади.
Улар кимга қанча кредит бериш, маблағни нақд ёки нақдсиз шаклда ажратиш, қайтариш муддатини узайтириш ва тўлов графигини бизнес турига мослаштиришни мустақил ҳал қилади.
Ҳозир оилавий тадбиркорлик учун 1 трлн 370 млрд сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун 450 млрд сўм ресурс мавжуд.
Шунингдек, Камбағаллик жамғармасидаги 240 млрд сўм, Бандлик жамғармасидаги 100 млрд сўм ва учта “дафтар”даги 760 млрд сўм маблағ ҳам туман штаблари ихтиёрига берилади. Тадбиркорлик компаниясининг компенсациялар учун йил якунига қадар назарда тутилган 300 млрд сўмлик қолдиғи ҳам штаблар орқали ажратилади.
Шу тариқа, туманлар ихтиёрига жами 3 трлн 200 млрд сўм ресурс йўналтирилади. Штаблар субсидия ёки фоизсиз ссуда бериш масаласини ҳам мустақил ҳал қилади.
Лидер тадбиркор 10 та оила билан кооперация қилса, 500 млн сўмгача, 100 та оила билан ҳамкорликни йўлга қўйса, 5 млрд сўмгача гаровсиз кредит олиши мумкин бўлади.
Кредит тарихида кечикиш бўлган эҳтиёжманд аҳолининг лойиҳаларини ҳам индивидуал баҳолаш асосида имтиёзли молиялаштириш имконияти яратилади.
Йиғилишда тадбиркорларга кредит ажратишда бюрократик тўсиқлар сақланиб қолаётгани, тўлов графиклари эса бизнес турига мослаштирилмагани танқид қилинди.
Кредит, субсидия ва компенсация шартларини фармон ва қарорлар билан белгилаш амалиётидан воз кечилади. Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк ҳудудлар салоҳиятидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини ҳар чоракда янгилаб боради.
Шунингдек, 8 минг 992 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти қайта кўриб чиқилади. Улар “лойиҳабай” ишлаш тизимига ўтказилиб, бунинг учун икки ой ичида махсус ўқув маркази ташкил этилади.
Йил якунида ҳар бир тумандан энг яхши икки нафар ҳоким ёрдамчиси Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юборилади. Энг намунали ходимларга 50 фоизгача устама тўланади.