https://sputniknews.uz/20260716/mahalla-yangi-vakolatlar-59072490.html
Маҳаллаларга 240 млрд сўм ресурс ва янги ваколатлар берилади
Маҳаллаларга 240 млрд сўм ресурс ва янги ваколатлар берилади
Sputnik Ўзбекистон
Маҳалла раислари "еттилик" ишини мувофиқлаштиради, банкирларга лойиҳа бўйича вазифа қўяди ва ижтимоий объектлар учун ерларни аукционга чиқаришда иштирок этади. 16.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-16T17:56+0500
2026-07-16T17:56+0500
2026-07-16T17:57+0500
жамият
маҳалла
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
бюджет
солиқ
банк
кредит
имтиёз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/10/59072314_0:230:2560:1670_1920x0_80_0_0_5c36e9cbf33449dc2de7ffbdfaa465cd.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июль — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллаларда бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва инфратузилмани яхшилаш учун жами 240 миллиард сўм ресурс шакллантирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.Ҳар бир маҳаллада камида битта даромадли лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Бундай ташаббуслар учун "маҳалла еттилиги"га 10 миллион сўмдан грант ажратилади.Янги Қува маҳалласи мисолида ишсизларнинг имкониятлари, томорқаси, кредит, ускуна ва ерга эҳтиёжи ўрганилиб, ҳар бир фуқаро учун аниқ лойиҳа тайёрлаш тартиби кўрсатилди.Раис ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим, профилактика инспектори, солиқчи ва маҳалла банкирининг ҳафталик ҳамда ойлик иш режаларини тасдиқлайди ва улардан натижа талаб қилади."Маҳалла еттилиги"ни ўқитиш ва ҳудудлардаги муаммоларга илмий ечимлар ишлаб чиқиш учун Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади.Маҳалла банкирларининг иш тартиби ҳам ўзгаради:Банкларга "Агростар" компаниялари билан бирга "етиштириш — қайта ишлаш — сақлаш — қадоқлаш — сотиш" занжирини яратиб, бир ой ичида мингта маҳаллада иш бошлаш топширилди.Маҳаллалар бюджети ҳам қўшимча манбалар ҳисобига оширилади:Бу чоралар ҳисобига маҳаллалар бюджетига тушум 2026 йилда 1,6 триллион, келаси йилдан эса 2 триллион сўмга етиши кутилмоқда.Энг кўп тадбиркор рўйхатга олган, янги иш ўрни яратган ва қўшимча солиқ базасини аниқлаган 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади.
https://sputniknews.uz/20251209/kambagallik-xoli-hudud-aholi-bandlik-54049025.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/10/59072314_238:0:2513:1706_1920x0_80_0_0_2932238819a58b9dabc2704cb8563f94.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, маҳалла, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, бюджет, солиқ, банк, кредит, имтиёз
жамият, маҳалла, шавкат мирзиёев, ўзбекистон, бюджет, солиқ, банк, кредит, имтиёз
Маҳаллаларга 240 млрд сўм ресурс ва янги ваколатлар берилади
17:56 16.07.2026 (янгиланди: 17:57 16.07.2026) Маҳалла раислари "еттилик" ишини мувофиқлаштиради, банкирларга лойиҳа бўйича вазифа қўяди ва ижтимоий объектлар учун ерларни аукционга чиқаришда иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 16 июль — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллаларда бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва инфратузилмани яхшилаш учун жами 240 миллиард сўм ресурс шакллантирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида
маълум қилинди.
Ҳар бир маҳаллада камида битта даромадли лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Бундай ташаббуслар учун "маҳалла еттилиги"га 10 миллион сўмдан грант ажратилади.
Янги Қува маҳалласи мисолида ишсизларнинг имкониятлари, томорқаси, кредит, ускуна ва ерга эҳтиёжи ўрганилиб, ҳар бир фуқаро учун аниқ лойиҳа тайёрлаш тартиби кўрсатилди.
Маҳалла раисларига хусусий боғча, мактаб, клиника ва спорт иншооти қуриш учун бўш ерларни аукционга чиқариш бўйича ваколат берилади.
Раис ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим, профилактика инспектори, солиқчи ва маҳалла банкирининг ҳафталик ҳамда ойлик иш режаларини тасдиқлайди ва улардан натижа талаб қилади.
"Маҳалла еттилиги"ни ўқитиш ва ҳудудлардаги муаммоларга илмий ечимлар ишлаб чиқиш учун Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади.
Маҳалла банкирларининг иш тартиби ҳам ўзгаради:
бир банкирга кўпи билан учта маҳалла бириктирилади;
икки ҳафтада 400 нафар янги банкир танлаб олинади;
улар бир ой давомида намунали маҳаллалар тажрибасини ўрганади;
1 августдан банкирлар ўзлари топган лойиҳалар учун имтиёзли ресурслардан фойдаланади.
Оилавий тадбиркорлик учун қўшимча 2 триллион сўм ажратилди. "Оғир" маҳаллаларда кредит ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилди.
Банкларга "Агростар" компаниялари билан бирга "етиштириш — қайта ишлаш — сақлаш — қадоқлаш — сотиш" занжирини яратиб, бир ой ичида мингта маҳаллада иш бошлаш топширилди.
Маҳаллалар бюджети ҳам қўшимча манбалар ҳисобига оширилади:
ер ва мол-мулк солиғининг маҳаллада қоладиган улуши 10 фоиздан 15 фоизга оширилди;
санитария қоидаларини бузиш ва ноқонуний қурилиш учун жарималарнинг 10 фоизи маҳаллага ўтказилади;
5 минг квадрат метргача бўш биноларни маҳалланинг ўзи сотувга чиқаради;
нотурар объектлардан тушадиган ер ва мол-мулк солиғининг 5 фоизи маҳаллада қолади.
Бу чоралар ҳисобига маҳаллалар бюджетига тушум 2026 йилда 1,6 триллион, келаси йилдан эса 2 триллион сўмга етиши кутилмоқда.
Энг кўп тадбиркор рўйхатга олган, янги иш ўрни яратган ва қўшимча солиқ базасини аниқлаган 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади.