https://sputniknews.uz/20251209/kambagallik-xoli-hudud-aholi-bandlik-54049025.html
Камбағалликдан холи ҳудуд, аҳоли бандлигини таъминлаш - президент ахборот билан танишди
Камбағалликдан холи ҳудуд, аҳоли бандлигини таъминлаш - президент ахборот билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Президент маҳаллаларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик ва “ўсиш нуқталари”ни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. Дастурлар 1 миллион аҳолини қамрайди.
2025-12-09T18:53+0500
2025-12-09T18:53+0500
2025-12-09T18:53+0500
ўзбекистон
жамият
тадбиркор
маҳалла
янги иш ўринлари
туризм
шавкат мирзиёев
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/09/54048851_0:29:1280:749_1920x0_80_0_0_260bdf8b414d3e7d51fc14fd81adb279.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш, аҳоли бандлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Йиғилишда “Еттилик” фаолияти аҳоли бандлиги ва даромадларига бевосита таъсир қилиши зарурлиги таъкидланиб, манзилли ва натижага йўналтирилган ишларни кучайтириш топширилди. Маҳаллалардаги муаммолар ва “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, аҳоли мурожаатларини маҳалла даражасида ҳал қилишга эътибор кучайтириш белгиланди.Оғир тоифадаги маҳаллаларда инфратузилма, электр таъминоти, интернет, томорқа имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кўрсатилди.Маълум қилинишича, жорий йилда мамлакатда камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 6 фоизга тушиши кутилмоқда. Келгуси йилда бу кўрсаткични 4,5 фоизгача қисқартириш мақсад қилинган.Маҳаллаларда ишларни ташкил қилишга комплекс ёндашиш, барқарор бандликдаги хизматлар қамровини кенгайтириш, даромад манбаларини яратиш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.Чегара ва анклав ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, туну-кун фаолияти йўлга қўйилган кўчалар, туристик маҳаллалар, микросаноат марказлари ва соҳил–йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим қилинди.Президент мутасаддиларга ушбу йўналишлар бўйича аниқ топшириқлар берди
https://sputniknews.uz/20251119/ishsizlik-selektor-takliflar-53589029.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/09/54048851_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_6d29c44f6f29f7f92ea18fda4cffa39d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент мирзиёев, маҳалла, ишсизлик, камбағаллик, инфратузилма, бандлик, тадбиркорлик, лойиҳалар, “еттилик”, 1 миллион аҳоли, туристик маҳалла, микросаноат маркази.
президент мирзиёев, маҳалла, ишсизлик, камбағаллик, инфратузилма, бандлик, тадбиркорлик, лойиҳалар, “еттилик”, 1 миллион аҳоли, туристик маҳалла, микросаноат маркази.
Камбағалликдан холи ҳудуд, аҳоли бандлигини таъминлаш - президент ахборот билан танишди
Келгуси йилда камбағаллик даражасини 4,5 фоизгача қисқартириш мақсад қилинган.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудларга айлантириш, аҳоли бандлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Йиғилишда “Еттилик” фаолияти аҳоли бандлиги ва даромадларига бевосита таъсир қилиши зарурлиги таъкидланиб, манзилли ва натижага йўналтирилган ишларни кучайтириш топширилди. Маҳаллалардаги муаммолар ва “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, аҳоли мурожаатларини маҳалла даражасида ҳал қилишга эътибор кучайтириш белгиланди.
Оғир тоифадаги маҳаллаларда инфратузилма, электр таъминоти, интернет, томорқа имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кўрсатилди.
Маълум қилинишича, жорий йилда мамлакатда камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 6 фоизга тушиши кутилмоқда. Келгуси йилда бу кўрсаткични 4,5 фоизгача қисқартириш мақсад қилинган.
Маҳаллаларда ишларни ташкил қилишга комплекс ёндашиш, барқарор бандликдаги хизматлар қамровини кенгайтириш, даромад манбаларини яратиш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Лойиҳавий ёндашув доирасида “Бандлик органлари – иш берувчилар ҳамкори”, “Тенг имкон”, “20 та маҳаллий бренд”, “1 минг гектар мевали боғ”, “Экспортчи кооперативлар” каби дастурлар орқали 1 миллион камбағал аҳолини қамраб олиш режалаштирилган.
Чегара ва анклав ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, туну-кун фаолияти йўлга қўйилган кўчалар, туристик маҳаллалар, микросаноат марказлари ва соҳил–йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим қилинди.
Президент мутасаддиларга ушбу йўналишлар бўйича аниқ топшириқлар берди