https://sputniknews.uz/20251119/ishsizlik-selektor-takliflar-53589029.html
Янги лойиҳалар, ишсизликни камайтириш: президент янги вазифаларни белгилаб берди
Янги лойиҳалар, ишсизликни камайтириш: президент янги вазифаларни белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда 2026 йилда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, қурилиш, сервис, саноат ва қишлоқ хўжалиги орқали аҳоли даромадини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Келаси йилда 450 триллион сўм кредит, 140 минг хонадонли қурилиш ва минглаб иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.
2025-11-19T18:41+0500
2025-11-19T18:41+0500
2025-11-19T18:41+0500
шавкат мирзиёев
жамият
лойиҳа
қишлоқ хўжалиги
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
ишсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/13/53588835_0:86:1280:806_1920x0_80_0_0_18d31a9258c975b8ff9199b8caa98038.jpg
ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш чоралари муҳокама қилинди. Таъкидланишича, жорий йилда ишсизлик 5,5 фоиздан 4,9 фоизга, камбағаллик эса 8,9 фоиздан 6 фоизга тушиши кутилмоқда.Самарасиз фаолият юритган Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари ишдан олинади. Яшнобод, Бухоро, Ғиждувон ва яна қатор туманлар ҳокимларига нисбатан чора кўриш топширилди.Маҳаллаларга лойиҳаларни тўғри шакллантириш учун банкирлар бириктирилган бўлса-да, айримлари арзон ресурсларни самарасиз йўналтиргани танқид қилинди. Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни 4,5 фоиздан камайтириш вазифа этиб қўйилди. 2026 йил иқтисодиётига 450 триллион сўм кредит ажратилиб, 140 триллиони маҳаллий лойиҳаларга йўналтирилади.Биринчи йўналиш: Қурилиш орқали бандликКелгуси йилда 675 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 140 минг хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Ҳар бир ҳоким қурилиш соҳаси орқали камида 20–25 минг иш ўрни яратиши мумкинлиги айтилди.Иккинчи йўналиш: Сервис ва туризмХизматлар соҳаси энг тез ўсувчи йўналиш экани таъкидланди. 150 та маҳаллага инфратузилма учун 3–5 миллиард сўм ажратилади. Меҳмон уйлари учун 150 млн сўмгача кредит, чегара ва анклавлардаги сервис объектлари учун 1 триллион сўм ресурс йўналтирилади. Йил якунигача 11 мингга яқин хизмат объекти ишга тушиб, 27 минг киши ишли бўлди.Учинчи йўналиш: Саноат2026 йилда 52 млрд долларлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш режалаштирилган. 22 млрд долларлик 3,5 минг лойиҳа амалга оширилиб, 130 минг иш ўрни яратилади. 50 та “микросаноат маркази” ташкил этилади.Тўртинчи йўналиш: Қишлоқ хўжалиги232 минг гектар ер ажратилиб, 770 минг одам даромад манбаи олди. Лекин тажриба камлиги туфайли унумдорлик паст. Шу боис “Томорқа мактаблари”ни барча вилоятларда ташкил қилиш, экинларни маркетинг билан боғлаш учун “Экспортчи кооперативлари” тузиш топширилди.Бешинчи йўналиш: Ижтимоий ҳимояНогиронлиги бўлган 40 минг кишини иш билан таъминлаш мақсадида “Тенг имкон – инклюзив бандлик” дастури жорий қилинади. Бандлик жамғармасидан 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда берилади. Камбағалликка қайтиш хавфи бор оилаларга имтиёзлар сақланади.“Соя иқтисодиёти”дан чиқаришКамида 250 минг ходимни легаллаштириш вазифаси қўйилди. Яқинда қабул қилинган фармонга кўра, хусусий сектордаги ходимларга ҳам касаллик ва декрет пули давлат томонидан тўланади.Президент аҳолига барча ўзгаришлар очиқ-ошкора етказилиши ва бу жараённи назорат қиладиган онлайн платформа яратилишини топширди. Якунда ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
https://sputniknews.uz/20251002/kambagal-oila-imtiyoz-kredit-52407073.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0b/13/53588835_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_b26971a8520a72e5f12916f0c5fc32ae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев, президент йиғилиши, камбағалликни қисқартириш, ишсизлик 2026, аҳоли даромади, қурилиш лойиҳалари, сервис соҳаси, саноат ривожи, микросаноат марказлари, қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари, маҳалла лойиҳалари, кредитлар, инфратузилма, 140 минг хонадон, 450 триллион сўм, бандликни ошириш, ижтимоий ҳимоя, инклюзив бандлик.
мирзиёев, президент йиғилиши, камбағалликни қисқартириш, ишсизлик 2026, аҳоли даромади, қурилиш лойиҳалари, сервис соҳаси, саноат ривожи, микросаноат марказлари, қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари, маҳалла лойиҳалари, кредитлар, инфратузилма, 140 минг хонадон, 450 триллион сўм, бандликни ошириш, ижтимоий ҳимоя, инклюзив бандлик.
Янги лойиҳалар, ишсизликни камайтириш: президент янги вазифаларни белгилаб берди
Йиғилишда камбағаллик ва ишсизликни камайтириш, қурилиш, сервис, саноат ва қишлоқ хўжалиги орқали аҳоли даромадини ошириш бўйича 2026 йилги вазифалар белгилаб берилди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш чоралари
муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, жорий йилда ишсизлик 5,5 фоиздан 4,9 фоизга, камбағаллик эса 8,9 фоиздан 6 фоизга тушиши кутилмоқда.
Самарасиз фаолият юритган Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари ишдан олинади. Яшнобод, Бухоро, Ғиждувон ва яна қатор туманлар ҳокимларига нисбатан чора кўриш топширилди.
Маҳаллаларга лойиҳаларни тўғри шакллантириш учун банкирлар бириктирилган бўлса-да, айримлари арзон ресурсларни самарасиз йўналтиргани танқид қилинди. Келгуси йилда камбағаллик ва ишсизликни 4,5 фоиздан камайтириш вазифа этиб қўйилди. 2026 йил иқтисодиётига 450 триллион сўм кредит ажратилиб, 140 триллиони маҳаллий лойиҳаларга йўналтирилади.
Биринчи йўналиш: Қурилиш орқали бандлик
Келгуси йилда 675 триллион сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 140 минг хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Ҳар бир ҳоким қурилиш соҳаси орқали камида 20–25 минг иш ўрни яратиши мумкинлиги айтилди.
Иккинчи йўналиш: Сервис ва туризм
Хизматлар соҳаси энг тез ўсувчи йўналиш экани таъкидланди. 150 та маҳаллага инфратузилма учун 3–5 миллиард сўм ажратилади. Меҳмон уйлари учун 150 млн сўмгача кредит, чегара ва анклавлардаги сервис объектлари учун 1 триллион сўм ресурс йўналтирилади. Йил якунигача 11 мингга яқин хизмат объекти ишга тушиб, 27 минг киши ишли бўлди.
2026 йилда 52 млрд долларлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш режалаштирилган. 22 млрд долларлик 3,5 минг лойиҳа амалга оширилиб, 130 минг иш ўрни яратилади. 50 та “микросаноат маркази” ташкил этилади.
Тўртинчи йўналиш: Қишлоқ хўжалиги
232 минг гектар ер ажратилиб, 770 минг одам даромад манбаи олди. Лекин тажриба камлиги туфайли унумдорлик паст. Шу боис “Томорқа мактаблари”ни барча вилоятларда ташкил қилиш, экинларни маркетинг билан боғлаш учун “Экспортчи кооперативлари” тузиш топширилди.
Бешинчи йўналиш: Ижтимоий ҳимоя
Ногиронлиги бўлган 40 минг кишини иш билан таъминлаш мақсадида “Тенг имкон – инклюзив бандлик” дастури жорий қилинади. Бандлик жамғармасидан 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда берилади. Камбағалликка қайтиш хавфи бор оилаларга имтиёзлар сақланади.
“Соя иқтисодиёти”дан чиқариш
Камида 250 минг ходимни легаллаштириш вазифаси қўйилди. Яқинда қабул қилинган фармонга кўра, хусусий сектордаги ходимларга ҳам касаллик ва декрет пули давлат томонидан тўланади.
Президент аҳолига барча ўзгаришлар очиқ-ошкора етказилиши ва бу жараённи назорат қиладиган онлайн платформа яратилишини топширди. Якунда ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.