Тошкентда Қашқадарёдан 2,5 баравар кўп: ҳудудлар бўйича ўртача маошлар очиқланди

Oбуна бўлиш
Ўртача ойлик иш ҳақи 7,274 млн сўмга етди. Ҳудудлар кесимида энг юқори ва энг паст маошлар ўртасидаги фарқ 2,5 бараварни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7,274 млн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилди — 12,3 млн сўм. Кейинги ўринларда Навоий вилояти — 8,82 млн сўм ва Тошкент вилояти — 6,9 млн сўм.
Энг паст ўртача ойлик иш ҳақи эса Қашқадарё вилоятида бўлиб, 4,97 млн сўмни ташкил қилди.
Шу тариқа, Тошкент шаҳридаги ўртача ойлик Қашқадарё вилоятидаги кўрсаткичдан қарийб 2,5 баравар юқори.
Батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0