https://sputniknews.uz/20261028/belarus-tashkent-viloyat-loyiha-61563584.html
Еттита ферма: Тошкент вилояти Беларусда янги йирик лойиҳани ишга туширди
Еттита ферма: Тошкент вилояти Беларусда янги йирик лойиҳани ишга туширди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг Беларусга ташрифи давомида $55 млнлик қўшма лойиҳалар ва 10 минг бош қорамоллик мажмуа муҳокама қилинди. Пинскдаги бизнес-форумда қарийб 100 нафар тадбиркор қатнашди.
2026-10-28T15:14+0500
2026-10-28T15:14+0500
2026-10-28T15:38+0500
ташриф
гўшт
зойир мирзаев
беларусь
ўзбекистон
инвестиция
қишлоқ хўжалиги
иқтисод
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61563402_0:0:1281:720_1920x0_80_0_0_7cc7d8029bf7ca5af502d2ff319e9a72.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Беларуснинг Минск вилояти Бобрик қишлоғида Тошкент вилояти тадбиркорлари сармояси асосида ташкил этилган "Maraqand Meat" чорвачилик мажмуаси очилди. Маросимда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Корхона тасарруфида 14 минг гектар ер майдони ва еттита чорвачилик мажмуаси мавжуд. Ҳозиргача лойиҳага 25 млн доллар инвестиция киритилган.Мазкур лойиҳа Тошкент вилояти ва Беларусь ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган қўшма ташаббуслардан биридир.Зоир Мирзаевнинг Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашувида ҳам икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Учрашувда таъкидланишича, айни пайтда Тошкент вилояти ва Беларусь иштирокида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 55 млн долларни ташкил этади.Улар орасида Ўзбекистонда кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мисни қайта ишлаш ва паррандачилик соҳасидаги лойиҳалар бор.Учрашувда Беларусь Республика Кенгашининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси раиси Сергей Алейник томонлар картошка ва қанд лавлаги етиштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни ҳам муҳокама қилганини билдирди.Шунингдек, Ўзбекистонда янги фармацевтика заводи қуриш, Беларусда эса санаторий-соғломлаштириш маркази ва ёғочни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилмоқда.Брестда бизнес-форум ўтказилдиТашриф доирасида 27 октябрь куни Брест вилоятининг Пинск шаҳрида икки ҳудуд тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.Томонлар ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, фармацевтика ҳамда мева-сабзавот етказиб бериш соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришди.Тошкент вилояти саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги лойиҳа офиси раҳбари Дилшод Расулов Беларусь билан қўшма логистика марказини ташкил этиш ҳам истиқболли йўналишлардан бири эканини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20261026/nurafshon-maz-ishlab-chiqarilish-61504857.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61563402_48:26:973:720_1920x0_80_0_0_298715a03f05cf581b34c3225604cba3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ташриф, гўшт, зойир мирзаев, беларусь, ўзбекистон, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, иқтисод, тошкент вилояти
ташриф, гўшт, зойир мирзаев, беларусь, ўзбекистон, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, иқтисод, тошкент вилояти
Еттита ферма: Тошкент вилояти Беларусда янги йирик лойиҳани ишга туширди
15:14 28.10.2026 (янгиланди: 15:38 28.10.2026) Тошкент вилояти ва Беларусь ўртасидаги қўшма лойиҳалар ҳажми 55 млн долларга етган. Беларусда 10 минг бош қорамоллик мажмуа қурилиши ҳам бошланди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Беларуснинг Минск вилояти Бобрик қишлоғида Тошкент вилояти тадбиркорлари сармояси асосида ташкил этилган "Maraqand Meat" чорвачилик мажмуаси очилди. Маросимда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги
матбуот хизмати.
Корхона тасарруфида 14 минг гектар ер майдони ва еттита чорвачилик мажмуаси мавжуд. Ҳозиргача лойиҳага 25 млн доллар инвестиция киритилган.
Айни пайтда мажмуаларда 4,5 минг бош қорамол парваришланмоқда. Уларнинг сонини 2027 йил январига қадар 6 мингтага, май ойигача эса 10 мингтага етказиш режалаштирилган. Корхона қарийб 70 та махсус техникага ҳам эга.
Мазкур лойиҳа Тошкент вилояти ва Беларусь ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган қўшма ташаббуслардан биридир.
Зоир Мирзаевнинг Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашувида ҳам икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда таъкидланишича, айни пайтда Тошкент вилояти ва Беларусь иштирокида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 55 млн долларни ташкил этади.
БелТА агентлигининг хабар беришича, ҳозирда Тошкент вилояти ва Беларусь иштирокида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 55 млн долларни ташкил этади.
Улар орасида Ўзбекистонда кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мисни қайта ишлаш ва паррандачилик соҳасидаги лойиҳалар бор.
Учрашувда Беларусь Республика Кенгашининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси раиси Сергей Алейник томонлар картошка ва қанд лавлаги етиштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни ҳам муҳокама қилганини билдирди.
Шунингдек, Ўзбекистонда янги фармацевтика заводи қуриш, Беларусда эса санаторий-соғломлаштириш маркази ва ёғочни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилмоқда.
Брестда бизнес-форум ўтказилди
Ташриф доирасида 27 октябрь куни Брест вилоятининг Пинск шаҳрида икки ҳудуд тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Унда қарийб 100 нафар ишбилармон, жумладан, Тошкент вилоятидан 30 нафардан ортиқ тадбиркор қатнашди.
Томонлар ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, фармацевтика ҳамда мева-сабзавот етказиб бериш соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришди.
Тошкент вилояти саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги лойиҳа офиси раҳбари Дилшод Расулов Беларусь билан қўшма логистика марказини ташкил этиш ҳам истиқболли йўналишлардан бири эканини таъкидлади.