Ўзбекистонда МАЗ махсус техникаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

© Хокимият Ташкентской областиВ Узбекистане могут наладить сборку спецтехники на шасси МАЗ
В Узбекистане могут наладить сборку спецтехники на шасси МАЗ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2026
Oбуна бўлиш
Нурафшонда МАЗ шассиларида чиқинди ташувчи автомобиллар, автоцистерналар ва кран-манипуляторлар йиғиш имконияти кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт— Sputnik. Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Беларуснинг МАЗ автомобиллари шассилари асосида коммунал ва махсус техникаларни йиғиш йўлга қўйилиши мумкин. Бу масала вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг Минск автомобиль заводига ташрифи давомида муҳокама қилинди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Мирзаев МАЗ бош директори Валерий Иванкович билан учрашиб, саноат кооперациясини ривожлантириш, махсус техника ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқди.
Хусусан, Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон махсус техника" корхонаси негизида МАЗ шассиларида чиқинди ташувчи автомобиллар, автоцистерналар ва кран-манипуляторлар йиғишни ташкил этиш таклиф қилинди.
Мазкур корхона 50 миллион долларлик лойиҳа доирасида ташкил этилган бўлиб, "KRANTAS" бренди остида махсус автомобиллар ва турли механизмлар ишлаб чиқаради. Унда 300 нафардан ортиқ мутахассис меҳнат қилади.
Музокараларда Тошкент вилояти шаҳарларининг жамоат транспорти ва юк автомобиллари паркини янгилаш ҳам муҳокама қилинди. Бунда МАЗ автобуслари ва юк машиналарини бир неча йил давомида бўлиб тўлаш ёки лизинг асосида етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, вилоятда МАЗ техникаларига хизмат кўрсатиш маркази ва эҳтиёт қисмлар омборини очиш, автомобиль рамалари қисмлари ва металл буюмларни маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш таклиф этилди.
Томонлар муҳандислар ўртасида тажриба алмашиш, мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил февралда МАЗ ва Ўзбекистоннинг "UzBelMotors" компанияси мамлакатда юк автомобилларини биргаликда йиғиш бўйича келишув имзолаган эди.
МАЗ Беларуснинг йирик автомобилсозлик корхоналаридан бири бўлиб, юк машиналари, автобуслар, троллейбуслар ва махсус техникалар ишлаб чиқаради.
Шавкат Мирзиёев посетил предприятие по производству спецтехники и механизмов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2026
Тошкентда махсус техника ишлаб чиқарадиган янги завод қурилади
Янгиликлар лентаси
0