ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Sputnik халқаро ахборот агентлиги Буркина-Фасода янги таҳририят марказини очишни режалаштирмоқда. Бу Африка қитъасидаги тўртинчи марказ бўлади. Бу ҳақда "Россия сегодня" медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв маълум қилди.У бу ҳақда 28 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган Россия–Африка медиафорумида сўз юритди. Тадбир RT томонидан Sputnik ва ТАСС иштирокида ташкил этилган.Киселёвнинг айтишича, ҳозирда Sputnik агентлигининг Африкада учта таҳририят маркази фаолият юритмоқда. Улар Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург, Танзаниянинг Дар-эс-Салом ва Эфиопиянинг Аддис-Абеба шаҳарларида жойлашган.Унинг таъкидлашича, Sputnik Африкада олти тилда — француз, инглиз, араб, суахили, оромо ва амхар тилларида фаолият юритмоқда.Агентликнинг Африкадаги ижтимоий тармоқларида ҳафталик кўришлар сони 14 миллионга етади. 2026 йилда эса умумий кўришлар сони 554 миллионни ташкил этган.Киселёв Sputnik агентлигининг Африкадаги таҳририятларида 132 нафар маҳаллий мутахассис ишлаётганини ҳам маълум қилди. Улар маҳаллий тиллар ва минтақавий муаммоларни яхши билиши ахборот маҳсулотларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.Шунингдек, Sputnik Африка давлатларида радиоэшиттиришларни ҳам ривожлантирмоқда. Агентлик радиодастурларининг тингловчилар аудиторияси қарийб 100 миллион кишини ташкил этади.Киселёвнинг таъкидлашича, агентлик таҳририят сиёсатининг асосий йўналишларидан бири Африка аудиториясига Россия ҳақидаги ахборотни етказиш ва қитъа давлатларининг қадр-қиммати ҳамда манфаатларини ёритишдан иборат.
Sputnik Буркина-Фасода янги таҳририят марказини очишни режалаштирмоқда. Бу агентликнинг Африка қитъасидаги тўртинчи маркази бўлади.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Sputnik халқаро ахборот агентлиги Буркина-Фасода янги таҳририят марказини очишни режалаштирмоқда. Бу Африка қитъасидаги тўртинчи марказ бўлади. Бу ҳақда "Россия сегодня" медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв маълум қилди.
У бу ҳақда 28 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган Россия–Африка медиафорумида сўз юритди. Тадбир RT томонидан Sputnik ва ТАСС иштирокида ташкил этилган.
Киселёвнинг айтишича, ҳозирда Sputnik агентлигининг Африкада учта таҳририят маркази фаолият юритмоқда. Улар Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург, Танзаниянинг Дар-эс-Салом ва Эфиопиянинг Аддис-Абеба шаҳарларида жойлашган.
"Биз Буркина-Фасода ҳам таҳририят марказини очишни режалаштиряпмиз. Шу тариқа Африкадаги иштирокимизни фаол кенгайтирмоқдамиз", — деди Киселёв.
Унинг таъкидлашича, Sputnik Африкада олти тилда — француз, инглиз, араб, суахили, оромо ва амхар тилларида фаолият юритмоқда.
Агентликнинг Африкадаги ижтимоий тармоқларида ҳафталик кўришлар сони 14 миллионга етади. 2026 йилда эса умумий кўришлар сони 554 миллионни ташкил этган.
Киселёв Sputnik агентлигининг Африкадаги таҳририятларида 132 нафар маҳаллий мутахассис ишлаётганини ҳам маълум қилди. Улар маҳаллий тиллар ва минтақавий муаммоларни яхши билиши ахборот маҳсулотларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, Sputnik Африка давлатларида радиоэшиттиришларни ҳам ривожлантирмоқда. Агентлик радиодастурларининг тингловчилар аудиторияси қарийб 100 миллион кишини ташкил этади.
Радиодастурлар Гвинея, Мали, Нигерия, Буркина-Фасо, Марказий Африка Республикаси, Эфиопия, Ботсвана, Конго, Камерун ва Малавида ҳам тарқатилмоқда.
Киселёвнинг таъкидлашича, агентлик таҳририят сиёсатининг асосий йўналишларидан бири Африка аудиториясига Россия ҳақидаги ахборотни етказиш ва қитъа давлатларининг қадр-қиммати ҳамда манфаатларини ёритишдан иборат.
Маълумот учун, Sputnik — "Россия сегодня" медиа гуруҳи таркибига кирувчи халқаро ахборот агентлиги ва радио. Агентлик 30 дан ортиқ тилда фаолият юритади. Медиа гуруҳнинг ҳамкорлик тармоғи 108 мамлакатдаги 500 дан ортиқ оммавий ахборот воситасини қамраб олган.