https://sputniknews.uz/20261021/south-africa-tanzania-sputnik-61374177.html
ЖАР ва Танзанияда Sputnik офислари очилиши Африка учун холис ахборотга йўл очади — Лавров
ЖАР ва Танзанияда Sputnik офислари очилиши Африка учун холис ахборотга йўл очади — Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Sputnik ЖАР ва Танзанияда иккита янги таҳририят марказини очди. Сергей Лавров уларнинг Африкада холис ахборотдан фойдаланиш имконини кенгайтиришини таъкидлади. Марказлар инглиз ва суахили тилларида контент тайёрлайди.
2026-10-21T14:24+0500
2026-10-21T14:24+0500
2026-10-21T14:24+0500
сергей лавров
"россия сегодня"
дунё янгиликлари
оав
sputnik
жанубий африка республикаси (жар)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/05/60971078_0:0:2972:1673_1920x0_80_0_0_9ec12f1ab7fe80eb354a90256037f816.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. "Sputnik" халқаро ахборот агентлиги ва радиоси Африкада иккита янги таҳририят марказини очди. Улар Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург ва Танзаниянинг Дор-ус-Салом шаҳарларида иш бошлади.20 октябрдаги очилиш маросимида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров видеомурожаат билан иштирок этди.Вазир Танзания ва ЖАР ҳукуматларига кўрсатилган қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у янги марказларнинг 28–29 октябрь кунлари Москвада ўтадиган учинчи "Россия — Африка" саммити арафасида очилиши рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.ЖАР вице-президенти Пол Машатиле Sputnik’нинг Африкадаги фаолияти кенгайиши минтақада фикрлар хилма-хиллигини таъминлаш ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди."Россия сегодня" медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв эса Африка давлатлари ҳудудида бевосита фаолият юритиш имкониятини ўзаро ишонч белгиси деб атади.Янги марказларда ўнлаб маҳаллий журналистлар фаолият юритади. Улар инглиз ва суахили тилларида янгиликлар, таҳлилий материаллар ва подкастлар тайёрлайди. Контент Африка бўйлаб умумий аудиторияси 100 миллиондан ортиқ тингловчига эга радиостанциялар орқали ҳам тарқатилади.Маълумот учун, Sputnik Africa 2022 йилда иш бошлаган. Ҳозир агентлик қитъада беш тилда, жумладан, суахили, амхар ва оромо тилларида фаолият юритмоқда.Sputnik дунё бўйлаб 30 дан ортиқ тилда ахборот тарқатади ва 26 та кўп функцияли марказга эга.
https://sputniknews.uz/20260629/rossiya-segodnya-mavqe-mustahkamlash-58664668.html
жанубий африка республикаси (жар)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/05/60971078_111:0:2842:2048_1920x0_80_0_0_bf0f5a4a0e8d7931f88984b507113e84.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергей лавров, "россия сегодня", дунё янгиликлари, оав, sputnik, жанубий африка республикаси (жар)
сергей лавров, "россия сегодня", дунё янгиликлари, оав, sputnik, жанубий африка республикаси (жар)
ЖАР ва Танзанияда Sputnik офислари очилиши Африка учун холис ахборотга йўл очади — Лавров
Россия ТИВ раҳбари Африкада Sputnik’нинг янги марказлари очилиши минтақада холис ва текширилган ахборотдан фойдаланиш имконини кенгайтиришини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. "Sputnik" халқаро ахборот агентлиги ва радиоси Африкада иккита янги таҳририят марказини очди. Улар Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург ва Танзаниянинг Дор-ус-Салом шаҳарларида
иш бошлади.
20 октябрдаги очилиш маросимида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров видеомурожаат билан иштирок этди.
"Дор-ус-Салом ва Йоханнесбургда минтақавий ваколатхоналарнинг очилиши африкалик аудиториянинг бузиб кўрсатилмаган, мафкуравий фильтрлардан холи, холис ва текширилган ахборотдан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради", — деди Лавров.
Вазир Танзания ва ЖАР ҳукуматларига кўрсатилган қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у янги марказларнинг 28–29 октябрь кунлари Москвада ўтадиган учинчи "Россия — Африка" саммити арафасида очилиши рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
ЖАР вице-президенти Пол Машатиле Sputnik’нинг Африкадаги фаолияти кенгайиши минтақада фикрлар хилма-хиллигини таъминлаш ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.
"Россия сегодня" медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв эса Африка давлатлари ҳудудида бевосита фаолият юритиш имкониятини ўзаро ишонч белгиси деб атади.
"Бу ишонч ахборот суверенитетини — Африка ва Россия суверенитетини мустаҳкамлайди", — деди у.
Янги марказларда ўнлаб маҳаллий журналистлар фаолият юритади. Улар инглиз ва суахили тилларида янгиликлар, таҳлилий материаллар ва подкастлар тайёрлайди. Контент Африка бўйлаб умумий аудиторияси 100 миллиондан ортиқ тингловчига эга радиостанциялар орқали ҳам тарқатилади.
Маълумот учун, Sputnik Africa 2022 йилда иш бошлаган. Ҳозир агентлик қитъада беш тилда, жумладан, суахили, амхар ва оромо тилларида фаолият юритмоқда.
Sputnik дунё бўйлаб 30 дан ортиқ тилда ахборот тарқатади ва 26 та кўп функцияли марказга эга.