Киселёв: “Россия сегодня” Ғарб ҳукмронлик қилган жойларда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

© Sputnik / Евгений БиятовДжазовый фестиваль "Геленджик - Молодое"
Джазовый фестиваль Геленджик - Молодое - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2026
Oбуна бўлиш
Дмитрий Киселёв “Россия сегодня” медиа гуруҳи Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Покистонда халқаро иштирокини кенгайтириб бораётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. “Россия сегодня” медиа гуруҳи халқаро майдондаги иштирокини изчил кенгайтириб, илгари Ғарб ҳукмронлик қилган ҳудудларда ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда медиа гуруҳ бош директори Дмитрий Киселёв Покистоннинг "Associated Press of Pakistan" агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Киселёв медиа гуруҳнинг халқаро иштирокини кенгайтириш ҳақида гапирар экан, сўнгги вақтларда Эфиопияда таҳририят маркази очилгани, Пекиндаги хаб модернизация қилингани, Байрутда эса FM-эшиттиришлар бошланганини таъкидлади.

“Мўғулистонда 2025 йилда нолдан бошлаб кечаю кундуз радиоэшиттиришлар йўлга қўйилди. Вьетнамда Sputnik вьетнамлик аудитория билан унинг тилида гаплашадиган ягона Россия оммавий ахборот воситасидир. 2024 йилда РИА Новостининг Индонезиядаги мухбирлик пункти иш бошлади”, — деди “Россия сегодня” бош директори.

Унинг айтишича, Африка ва Осиёда янги ваколатхоналар очиш бўйича ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда.

“Бу шунчаки "иштирок этиш" эмас. Бу илгари Ғарб яккахон бўлган, энди эса "бошқа овоз" янграётган ҳудудларни тизимли қамраб олишдир”, — деди Киселёв.

Медиа гуруҳ раҳбарининг қўшимча қилишича, Sputnik радиоси дастурларини Ботсвана, Мали, Нигер, Нигерия, Камерун ва Гвинея радиостанциялари эфирида тинглаш мумкин. Шунингдек, кечаю кундуз радиоэшиттиришлар Лотин Америкасида ҳам йўлга қўйилган.
Киселев Покистонни халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири деб атади.

“Беш йил ичида биз Исломободда кўп функцияли таҳририят марказини очиш ва бутун Покистон бўйлаб мухбирлар тармоғини яратишдан манфаатдормиз. Жорий йил охиригача Sputnik ижтимоий тармоқларда урду тилидаги биринчи ресурсларини ишга туширади”, — деди Киселёв.

“Россия сегодня” медиа гуруҳининг ҳамкорлик тармоғи дунёнинг 108 та мамлакатида 500 тадан ортиқ оммавий ахборот воситаларини ўз ичига олади.

Шунингдек, 130 тадан ортиқ компания, жумладан, ОАВ, университетлар, эксперт ва таҳлил марказлари ҳамда медиа соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар билан меморандумлар, ҳамкорлик шартномалари ва бошқа ҳужжатлар орқали алоқалар мустаҳкамланган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Международная медиагруппа Россия сегодня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2026
Путин “Россия сегодня” агентлигини 85 йиллик юбилей билан табриклади
Янгиликлар лентаси
0