Путин “Россия сегодня” агентлигини 85 йиллик юбилей билан табриклади

© РИА Новости Международная медиагруппа "Россия сегодня"
Международная медиагруппа Россия сегодня - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2026
Oбуна бўлиш
1941 йил 24 июнда фронт хабарларини тарқатиш учун ташкил этилган Совинформбюронинг 85 йиллиги нишонланмоқда. Бугун унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган “Россия сегодня” юбилейни нишонламоқда.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги ходимлари ва фахрийларини Совинформбюро ташкил этилганининг 85 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Путин агентлик ходимлари бой тарих ва журналистиканинг мураккаб шароитларида касбий бурчини адо этган авлодлар меросини давом эттираётганини таъкидлади.
“Россия сегодня” тарихи 1941 йил 24 июнда ташкил этилган Совет ахборот бюроси — Совинформбюродан бошланади.

У Улуғ Ватан уруши йилларида фронтлардаги вазиятни ёритиш, ҳарбий мухбирлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда совет ва хорижий аудиторияни ахборот билан таъминлаш вазифасини бажарган.

1941 йил 25 июндан бошлаб Совинформбюро оператив маълумотларни ҳар куни тарқата бошлаган. У орқали фронтдаги воқеалар, фронт ортидаги меҳнат, шунингдек, Совет Иттифоқи ҳақидаги ахборотлар хорижий ОАВ, элчихоналар, консулликлар ва радиоэшиттириш ташкилотларига етказилган.
1961 йилда Совинформбюро негизида “Новости” матбуот агентлиги ташкил этилди. Кейинчалик унинг негизида РИА “Новости” фаолият юритди, 2013 йилдан эса ушбу медиа тузилма “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги сифатида иш бошлади.
Путин табригида агентлик бугун ҳам Россия ва жаҳон медиа майдонида ўз ўрнини сақлаб келаётгани, миллионлаб аудиторияни тезкор ва долзарб ахборот билан таъминлаётганини қайд этди.
Мемориальная доска выдающемуся дипломату, главе Агентства печати Новости Валентину Фалину открыта в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.04.2026
Москвада Валентин Фалин хотирасига ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди
Янгиликлар лентаси
0