Аёл вафот этган Учтепадаги ёнғинда қасддан ўт қўйиш аломатлари аниқланди — Бош прокуратура

© Бош прокуратура матбуот хизматиБош прокуратура
Бош прокуратура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2026
Oбуна бўлиш
Учтепада аёл вафот этган ёнғин жойида учта алоҳида ўчоқ ва қасддан ўт қўйиш аломатлари аниқланди. Қотиллик бўйича иш очилди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида аёл вафот этган ёнғин жойида қасддан ўт қўйиш аломатлари аниқланган. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 24 октябрь куни соат 02:00 ларда хонадонлардан бирида содир бўлган ёнғин жойида ушбу хонадонда яшаб келган 2000 йил 30 майда туғилган аёлнинг жасади топилган. Марҳуманинг танасида елка соҳасидан сон қисмигача куйиш жароҳатлари аниқланган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида ошхона, ётоқхона ва меҳмонхонада бир-бирига боғлиқ бўлмаган учта ёнғин ўчоғи, шунингдек, қасддан ўт қўйиш аломатлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан 24 октябрь куни Учтепа тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши очди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ёнғин Учтепа туманидаги Юсуф Саккокий кўчасида жойлашган турар жой мажмуасида содир бўлганини маълум қилган эди.
Ёнғин ҳақидаги хабар қутқарув хизматига 24 октябрь куни соат 01:33 да келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин-қутқарув экипажлари оловни соат 01:52 да ўчирган. Ёнғин оқибатида хонадондаги уй жиҳозларига зарар етган.
В результате пожара в Коканде погиб один человек. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2026
Қўқонда кўп қаватли уйдаги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар лентаси
0