https://sputniknews.uz/20261027/tibbiy-xizmat-yangi-choralar-61530642.html
Мирзиёев тиббий хизматлар ва бепул дорилар бўйича янги чораларни эълон қилди
Мирзиёев тиббий хизматлар ва бепул дорилар бўйича янги чораларни эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент бепул дори воситалари ва тиббий текширувлар кўпайтирилишини маълум қилди. Саратонни эрта аниқлашга йилига 700 млрд сўм, инфаркт ва инсультга қарши дастурга 280 млрд сўм ажратилади.
2026-10-27T14:27+0500
2026-10-27T14:27+0500
2026-10-27T14:27+0500
шавкат мирзиёев
дори
касаллик
шифохона
шифокор
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1b/61529988_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_c4cf9ab21f78239c8c25fc00132e5cf1.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йилдан аҳоли учун кафолатланган тиббий хизматлар пакети кенгайтирилади. Бепул бериладиган дори воситалари 73 турга, тиббий текширувлар эса 36 турга етказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда маълум қилди.Ҳозир кафолатланган пакет доирасида амбулатор беморларга 69 турдаги дори воситаси бепул берилмоқда.Қандли диабет, сил, юрак-қон томир касалликлари, аёллардаги ўсмалар ва болалардаги онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш дастурлари ҳам давом эттирилади.Инфаркт ва инсультни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастури келаси йил барча туман ва шаҳарларни қамраб олади. Бунинг учун 280 миллиард сўм ажратилади.Бирламчи тиббий ёрдам тизими ҳам кенгайтирилади. Ҳозир 28 та туманда синовдан ўтказилган оилавий шифокорлар модели 2027 йилдан яна 100 та туманда жорий этилади.Шунингдек, поликлиника ва шифохоналарда озодалик, санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш маданияти бўйича "Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари" жорий қилинади.
https://sputniknews.uz/20261027/shifokor-imtiyoz-tolov-ustama-61529301.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1b/61529988_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_3874c26d5f601344c9a691917e45faf5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, дори, касаллик, шифохона, шифокор, жамият
шавкат мирзиёев, дори, касаллик, шифохона, шифокор, жамият
Мирзиёев тиббий хизматлар ва бепул дорилар бўйича янги чораларни эълон қилди
2027 йилда бепул дорилар 73 турга, тиббий текширувлар 36 турга етказилади. Саратонни эрта аниқлаш дастури кенгайтирилади.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йилдан аҳоли учун кафолатланган тиббий хизматлар пакети кенгайтирилади. Бепул бериладиган дори воситалари 73 турга, тиббий текширувлар эса 36 турга етказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда
маълум қилди.
Ҳозир кафолатланган пакет доирасида амбулатор беморларга 69 турдаги дори воситаси бепул берилмоқда.
Президент ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш ишлари Самарқанд вилоятидан бошланиб, 2028 йилдан барча ҳудудларга татбиқ этилишини билдирди. Бу мақсадга йилига 700 млрд сўм ажратилади.
Қандли диабет, сил, юрак-қон томир касалликлари, аёллардаги ўсмалар ва болалардаги онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш дастурлари ҳам давом эттирилади.
Инфаркт ва инсультни эрта аниқлаш ҳамда даволаш дастури келаси йил барча туман ва шаҳарларни қамраб олади. Бунинг учун 280 миллиард сўм ажратилади.
Бирламчи тиббий ёрдам тизими ҳам кенгайтирилади. Ҳозир 28 та туманда синовдан ўтказилган оилавий шифокорлар модели 2027 йилдан яна 100 та туманда жорий этилади.
Янги тизимда аҳоли оилавий шифокорларга номма-ном бириктирилади, шифокор ва беморнинг вазифалари ўзаро битимда белгиланади.
Шунингдек, поликлиника ва шифохоналарда озодалик, санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ва хизмат кўрсатиш маданияти бўйича "Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари" жорий қилинади.