https://sputniknews.uz/20261027/shifokor-imtiyoz-tolov-ustama-61529301.html
Шифокорларга ипотека бўйича имтиёз, 50 млн сўм рағбат пули ва янги устамалар берилади
Шифокорларга ипотека бўйича имтиёз, 50 млн сўм рағбат пули ва янги устамалар берилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент тиббиёт ходимларига 7 млн ва 3,5 млн сўм устама, бепул резидентура ҳамда 3 млн сўм стипендия жорий этилишини маълум қилди. Малака ошириш харажатларини давлат қоплайди.
2026-10-27T13:35+0500
2026-10-27T13:35+0500
2026-10-27T13:35+0500
шавкат мирзиёев
тиббиёт муассаси
шифокор
жамият
ўзбекистон
ҳамшира
устама
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1b/61529010_0:234:2561:1674_1920x0_80_0_0_a76cd1748427861bfaccc727310fb762.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш бошланади. Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг ойлик маошига 7 млн сўмдан, ҳамшираларга эса 3,5 млн сўмдан устама тўланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда маълум қилди.Дастлаб рўйхатдан ўтиш ихтиёрий бўлади, 2030 йилдан эса мажбурий тартибга ўтилади.Тиббиёт ходимлари учун бошқа устамалар ҳам белгиланмоқда:Шунингдек, тиббиёт олийгоҳлари талабалари ҳафтада уч кун беморлар билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса охирги ўқув йилини тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиётда ўтказади.Бирламчи бўғин ва туманлардаги тиббиёт ходимларининг малака ошириш харажатлари давлат томонидан қопланади. Ходимлар қаерда ўқишни мустақил танлайди.Президентнинг таъкидлашича, бу орқали туманларда ишлайдиган 130 минг тиббиёт ходимининг йилига жами 100 млрд сўм маблағи тежалади.Тиббиёт тизимида камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун 50 млрд сўм ажратилди. Келаси йил бу имкониятдан 1 минг нафар тиббиёт ходими фойдаланади.2027 йилдан олис ҳудудларда ишлайдиган шифокорларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 млн сўмдан 4,5 млн сўмга оширилади. Бундай ҳудудларга ишга кирган шифокорларга 50 млн сўм бир марталик рағбат пули тўланади.Хорижий клиникаларда тажриба орттирган ватандош шифокорлар Ўзбекистон шифохоналарига жалб этилади. Уларнинг ойлик маошига 50 миллион сўмгача устама тўланади.Бундай мутахассислар замонавий ускуналар билан таъминланади, ўз жамоасига шифокор, ассистент ва ҳамшираларни мустақил танлай олади. Халқаро конференцияларда қатнашиш ва хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиш харажатлари қопланади.Дастур дастлаб 26 та ихтисослашган марказда жорий этилади. Ҳар бир марказ 2027 йилда 5–10 нафардан ватандош шифокорни жалб қилади.2027 йилдан шифохона ва поликлиникалар фаолиятини аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади.Шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маоши KPI кўрсаткичларига боғланади. Бунда беморларнинг тиббий хизматдан қониқиш даражаси асосий мезонлардан бири эмас, балки асосий мезон этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20261027/shifoxonalar-xizmatlar-xususiy-sektor-61519492.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1b/61529010_0:0:2273:1705_1920x0_80_0_0_85824a0b9bad88d8fe604c7087a07e3f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, тиббиёт муассаси, шифокор, жамият, ўзбекистон, ҳамшира, устама
шавкат мирзиёев, тиббиёт муассаси, шифокор, жамият, ўзбекистон, ҳамшира, устама
Шифокорларга ипотека бўйича имтиёз, 50 млн сўм рағбат пули ва янги устамалар берилади
Давлат рўйхатидан ўтган шифокорларга 7 миллион сўм, ҳамшираларга 3,5 миллион сўм устама берилади. Шифокорлар маоши беморлар баҳосига боғланади.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йил 1 июлдан тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш бошланади. Рўйхатдан ўтган шифокор ва фармацевтларнинг ойлик маошига 7 млн сўмдан, ҳамшираларга эса 3,5 млн сўмдан устама тўланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда
маълум қилди.
Дастлаб рўйхатдан ўтиш ихтиёрий бўлади, 2030 йилдан эса мажбурий тартибга ўтилади.
Тиббиёт ходимлари учун бошқа устамалар ҳам белгиланмоқда:
бакалавриатни битирган ҳамшира ва тиббиёт оғаларига — 1,5 млн сўм;
магистратурани тугатганларга — 2,5 млн сўм;
оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа мутахассисларига — 5,5 млн сўм.
2027 йилдан тор соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган резидентурада ўқиш бепул бўлади. Талабаларга 3 млн сўм стипендия тўланади. Таълим йўналишига қараб икки йилдан беш йилгача давом этади.
Шунингдек, тиббиёт олийгоҳлари талабалари ҳафтада уч кун беморлар билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса охирги ўқув йилини тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиётда ўтказади.
Бирламчи бўғин ва туманлардаги тиббиёт ходимларининг малака ошириш харажатлари давлат томонидан қопланади. Ходимлар қаерда ўқишни мустақил танлайди.
Президентнинг таъкидлашича, бу орқали туманларда ишлайдиган 130 минг тиббиёт ходимининг йилига жами 100 млрд сўм маблағи тежалади.
Тиббиёт тизимида камида 15 йил ишлаган ходимларнинг ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун 50 млрд сўм ажратилди. Келаси йил бу имкониятдан 1 минг нафар тиббиёт ходими фойдаланади.
Ёш мутахассислар учун ҳам имтиёз жорий этилади. Ҳар йили 500 нафар ёш тиббиёт ходимининг ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади.
2027 йилдан олис ҳудудларда ишлайдиган шифокорларнинг ойлик қўшимча устамаси 2 млн сўмдан 4,5 млн сўмга оширилади. Бундай ҳудудларга ишга кирган шифокорларга 50 млн сўм бир марталик рағбат пули тўланади.
Хорижий клиникаларда тажриба орттирган ватандош шифокорлар Ўзбекистон шифохоналарига жалб этилади. Уларнинг ойлик маошига 50 миллион сўмгача устама тўланади.
Бундай мутахассислар замонавий ускуналар билан таъминланади, ўз жамоасига шифокор, ассистент ва ҳамшираларни мустақил танлай олади. Халқаро конференцияларда қатнашиш ва хорижлик ҳамкасблари билан тажриба алмашиш харажатлари қопланади.
Дастур дастлаб 26 та ихтисослашган марказда жорий этилади. Ҳар бир марказ 2027 йилда 5–10 нафардан ватандош шифокорни жалб қилади.
2027 йилдан шифохона ва поликлиникалар фаолиятини аҳолининг ўзи баҳолайдиган тизим жорий этилади.
Шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маоши KPI кўрсаткичларига боғланади. Бунда беморларнинг тиббий хизматдан қониқиш даражаси асосий мезонлардан бири эмас, балки асосий мезон этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.