https://sputniknews.uz/20261027/russia-ukraine-ot-ochish-toxtatish-61526163.html
Россия ва Украина Херсон йўналишида ўт очишни тўхтатди — тафсилотлар
Россия ва Украина Херсон йўналишида ўт очишни тўхтатди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Украина Херсон йўналишида ўт очишни тўхтатди. Алёшкага 29 октябрдан гуманитар ёрдам етказиш ва аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилган. Песков бундай танаффуслар бошқа ҳудудларда ҳам мумкинлигини билдирди.
2026-10-27T11:22+0500
2026-10-27T11:22+0500
2026-10-27T11:44+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия мудофаа вазирлиги
дмитрий песков
россия
украина
херсон вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1b/48592660_0:120:3072:1848_1920x0_80_0_0_41e581850ba7e438b81104dce17f6d76.jpg
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 27 октябрь куни Москва вақти билан соат 04:00 дан Херсон йўналишида "сукунат режими" жорий этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди. Ушбу чора Алёшки шаҳрида гуманитар операцияга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ. Ҳарбий муҳандислар йўлларни миналар ва портловчи буюмлардан текширади. Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳам гуманитар операция ҳудудида ўт очишни 27 октябрь Киев вақти билан соат 03:00 (Москва вақти билан 04.00)дан тўхтатишини тасдиқлади. Икки давлатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари гуманитар миссия шартларини олдиндан келишиб олган.Гуманитар ёрдам етказиш ва эвакуация босқичи 29 октябрда бошланиши режалаштирилган.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Алёшкидаги гуманитар танаффус бошқа ҳудудларда ҳам ўт очишни вақтинча тўхтатиш бўйича келишувларга намуна бўлиши мумкинлигини билдирди.Унинг таъкидлашича, бундай келишувларга гуманитар мақсадларда эришиш мумкин. Песков, шунингдек, Украина томони эришилган келишувларга амал қилишига умид билдирди.
https://sputniknews.uz/20261024/rossiya-va-ukraina-alyoshki-hududida-vaqtincha-sulh-tuzishga-kelishib-oldi-61450595.html
украина
херсон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1b/48592660_177:0:2908:2048_1920x0_80_0_0_52907293d193dbeafb1ce584412e96fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, дмитрий песков, россия, украина, херсон вилояти
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, дмитрий песков, россия, украина, херсон вилояти
Россия ва Украина Херсон йўналишида ўт очишни тўхтатди — тафсилотлар
11:22 27.10.2026 (янгиланди: 11:44 27.10.2026) Россия ва Украина Алёшки шаҳрида гуманитар ёрдам етказиш ва тинч аҳолини эвакуация қилиш учун ўт очишни бир вақтда тўхтатди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 27 октябрь куни Москва вақти билан соат 04:00 дан Херсон йўналишида "сукунат режими" жорий этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
хабар қилди.
Ушбу чора Алёшки шаҳрида гуманитар операцияга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ. Ҳарбий муҳандислар йўлларни миналар ва портловчи буюмлардан текширади.
Бу аҳолига озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур юкларни етказиш, шунингдек, шаҳарни тарк этишни истаган фуқароларни эвакуация қилиш учун хавфсиз йўлак яратишга қаратилган.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳам гуманитар операция ҳудудида ўт очишни 27 октябрь Киев вақти билан соат 03:00 (Москва вақти билан 04.00)дан тўхтатишини тасдиқлади. Икки давлатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари гуманитар миссия шартларини олдиндан келишиб олган.
Гуманитар ёрдам етказиш ва эвакуация босқичи 29 октябрда бошланиши режалаштирилган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Алёшкидаги гуманитар танаффус бошқа ҳудудларда ҳам ўт очишни вақтинча тўхтатиш бўйича келишувларга намуна бўлиши мумкинлигини билдирди.
Унинг таъкидлашича, бундай келишувларга гуманитар мақсадларда эришиш мумкин. Песков, шунингдек, Украина томони эришилган келишувларга амал қилишига умид билдирди.