https://sputniknews.uz/20261027/prezident-maktab-ariza-61528737.html
Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга қанча ариза топширилган — агентлик рақамлари
Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга қанча ариза топширилган — агентлик рақамлари
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги Silk Road University Fair форумида агентлик мактабларига қарийб 500 минг талабгор ҳужжат топширгани, 85 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олаётгани ва битирувчиларнинг 98–100 фоизи ОТМга киргани маълум қилинди.
2026-10-27T12:58+0500
2026-10-27T12:58+0500
2026-10-27T13:08+0500
отм
таълим
мактаб
ўзбекистон
ўқувчилар
ўқитувчилар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1b/61527942_0:416:807:870_1920x0_80_0_0_1da57d121df75c58e47d0be4cdc86aac.png
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Президент ва ижод мактаблари битирувчиларининг 100 фоизи, ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг эса 98 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирган. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Шакирова ушбу рақамларни 27–28 октябрь кунлари Тошкентда илк бор ўтказилаётган Silk Road University Fair халқаро таълим форуми ва кўргазмасининг очилиш маросимида келтирди.Агентликнинг июнь ойида эълон қилган маълумотларига кўра, 2026/2027 ўқув йили учун республика бўйича унинг тизимидаги таълим муассасаларига жами 446 530 нафар талабгор ҳужжат топширган. Бу ўтган йилга нисбатан 60 фоизга кўп.Президент мактабларига 60 169 та ариза келиб тушган. Ушбу мактаблардаги 336 та ўрин учун бир ўринга ўртача 179 нафар талабгор тўғри келган. Энг юқори рақобат Фарғона вилоятида кузатилган — бир ўринга 279 нафар номзод даъвогарлик қилган.Республика бўйича ихтисослаштирилган мактабларга 217 407 та ариза топширилган. Ижод мактабларига эса 8 143 нафар талабгор ҳужжат топширган. Мамлакатда агентлик тизимидаги 9 та ижод мактаби фаолият юритмоқда.Шунингдек, "Президент иқтидорли фарзандлари" миллий дастурида иштирок этиш учун 31 676 та ариза келиб тушган.
https://sputniknews.uz/20260601/oquvchi-musiqa-sanat-jalb-qilinish-58012635.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1b/61527942_0:340:807:945_1920x0_80_0_0_94200a1a6dbd7146eaeef007a259e052.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
отм, таълим, мактаб, ўзбекистон, ўқувчилар, ўқитувчилар, жамият
отм, таълим, мактаб, ўзбекистон, ўқувчилар, ўқитувчилар, жамият
Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга қанча ариза топширилган — агентлик рақамлари
12:58 27.10.2026 (янгиланди: 13:08 27.10.2026) Тошкентдаги форумда Президент ва ихтисослаштирилган мактабларга талаб, ўқувчилар сони ва ОТМга кириш натижалари очиқланди.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Президент ва ижод мактаблари битирувчиларининг 100 фоизи, ихтисослаштирилган мактаблар битирувчиларининг эса 98 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирган. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори Севара Шакирова маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Шакирова ушбу рақамларни 27–28 октябрь кунлари Тошкентда илк бор ўтказилаётган Silk Road University Fair халқаро таълим форуми ва кўргазмасининг очилиш маросимида келтирди.
Унинг таъкидлашича, жорий йилда агентлик тизимидаги мактабларга кириш учун 500 минг нафарга яқин талабгор ҳужжат топширган. Ҳозир республика бўйлаб мазкур мактабларда 85 минг нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда, 9 минг нафарга яқин педагог фаолият юритмоқда.
Агентликнинг июнь ойида эълон қилган маълумотларига кўра, 2026/2027 ўқув йили учун республика бўйича унинг тизимидаги таълим муассасаларига жами 446 530 нафар талабгор ҳужжат топширган. Бу ўтган йилга нисбатан 60 фоизга кўп.
Президент мактабларига 60 169 та ариза келиб тушган. Ушбу мактаблардаги 336 та ўрин учун бир ўринга ўртача 179 нафар талабгор тўғри келган. Энг юқори рақобат Фарғона вилоятида кузатилган — бир ўринга 279 нафар номзод даъвогарлик қилган.
Республика бўйича ихтисослаштирилган мактабларга 217 407 та ариза топширилган. Ижод мактабларига эса 8 143 нафар талабгор ҳужжат топширган. Мамлакатда агентлик тизимидаги 9 та ижод мактаби фаолият юритмоқда.
Шунингдек, "Президент иқтидорли фарзандлари" миллий дастурида иштирок этиш учун 31 676 та ариза келиб тушган.