1,5 млн ўқувчи мусиқа ва санъатга жалб қилинади

© Daniel Jason KarjadiСкрипка
Скрипка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2026
Oбуна бўлиш
Мактабларда мусиқа, тасвирий санъат ва технология дарслари “арт” дастури асосида такомиллаштирилади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Янги ўқув йилидан ҳар бир вилоятдаги 10 тадан умумтаълим мактабида тажриба тариқасида “арт” йўналиши йўлга қўйилади. Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашувда тегишли топшириқлар берди.
Мусиқа, тасвирий санъат ва технология дарслари ушбу дастур асосида такомиллаштирилади. Дастур болаларда креатив фикрлаш, жамоада ишлаш, эстетик дид ва инновацион тафаккурни шакллантиришга қаратилган.
Дастур орқали ўқувчилар босқичма-босқич ижодга жалб этилади: бошланғич синфларда расм, мусиқа ва ўйинлар, юқори синфларда эса дизайн, графика, сунъий интеллект ва креатив лойиҳалар билан ишлаш ўргатилади.
Янги ўқув йилидан 326 та мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиларининг ойлиги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари билан тенглаштирилади. Шунингдек, ўқувчиларининг чолғу ижроси натижасига қараб, уларга 20 фоизгача устама тўланади.
Келаси ўқув йилида камида 1,5 миллион ўқувчини мусиқа ва санъатга жалб қилиш режалаштирилган. Бунинг учун мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослашган мактаблар умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳар бир умумтаълим мактабида мусиқа ва санъат йўналишида камида 4 тадан тўгарак ташкил этилади. Миллий чолғу сотиб олган тўгаракларнинг 30 фоиз харажати қоплаб берилади.
Мактаблар ўртасида театр, чолғу, хор ва рақс йўналишларида танловлар ўтказилади. Саҳна декорациялари, либослар ва мусиқа асбоблари учун 500 миллион сўмдан грант берилади.
Республика танлови ғолиблари маданият ва санъат олийгоҳларига қабул қилинади.
Шунингдек, янги ўқув йилидан “Инклюзив ижодий устахоналар” ташкил этилади, инклюзив ижодкорларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 30 миллиард сўм ажратилади.
Маданият ва санъат олийгоҳларида дуал таълим йўлга қўйилади. Талабаларга таниқли ижодкорлар бириктирилади, таълим дастурларига “Арт-менежмент”, “Креатив индустрия” ва “Лойиҳаларни тижоратлаштириш” каби мавзулар киритилади.
Талабаларнинг стартап лойиҳалари учун 10 та олийгоҳга 50 миллиард сўм ажратилади.
Лавка с национальными музыкальными инструментами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2025
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификат бериш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0