https://sputniknews.uz/20251019/musiqa-jismoniy-tarbiya-oqituvchilar-sertifikat-52820861.html
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификат бериш тартиби тасдиқланди
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификат бериш тартиби тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A, B+, B, C+, C даражали сертификатлар берилади. 19.10.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-10-19T09:58+0500
2025-10-19T09:58+0500
2025-10-19T10:00+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/11/45698411_0:104:2000:1229_1920x0_80_0_0_6a6ac16aecc3e382d471cacdd77f8e67.jpg
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарори билан “Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.Низом мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилайди.Сертификат Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 3 йил муддатга электрон шаклда берилади.Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A, B+, B, C+, C даражали сертификатлар берилади.Амалий (ижодий) имтиҳон ҳамда тест синовларининг ўртача натижасига кўра:B+ ва ундан юқори даражали сертификат олган ўқитувчига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ойлик маошига устама берилади.
https://sputniknews.uz/20250804/sherali-joraev-oliy-maktab-51025281.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/11/45698411_112:0:1889:1333_1920x0_80_0_0_e6fec847a45aae9aadea12db48ebf261.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификат бериш тартиби тасдиқланди
09:58 19.10.2025 (янгиланди: 10:00 19.10.2025) Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A, B+, B, C+, C даражали сертификатлар берилади.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарори билан “Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги низом
тасдиқланди.
Низом мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартибини белгилайди.
Сертификат Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 3 йил муддатга электрон шаклда берилади.
Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фанини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A, B+, B, C+, C даражали сертификатлар берилади.
Амалий (ижодий) имтиҳон ҳамда тест синовларининг ўртача натижасига кўра:
70 ва ундан юқори балл олган талабгорга – A+ даражали;
65 – 69,9 баллга – A даражали;
60 – 64,9 баллга – B+ даражали;
55 – 59,9 баллга – B даражали;
50 – 54,9 баллга – C+ даражали;
46 – 49,9 балл олган талабгорга – C даражали сертификат берилади.
B+ ва ундан юқори даражали сертификат олган ўқитувчига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ойлик маошига устама берилади.