https://sputniknews.uz/20250804/sherali-joraev-oliy-maktab-51025281.html
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади. Олий мактабга бошланғич мусиқий билимга эга бўлган ўқувчилар ижодий синов асосида 9-синфдан қабул қилинади. Битирувчиларга ўрта махсус касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
2025-08-04T10:02+0500
2025-08-04T10:02+0500
2025-08-04T10:02+0500
жамият
шерали жўраев
мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1278/81/12788174_373:401:2583:1644_1920x0_80_0_0_4fe37f507e1f85a317099eb95add6f2b.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади. 28 июль куни президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.Олий мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.Олий мактабга бошланғич мусиқий билимга эга бўлган ўқувчилар ижодий синов асосида 9-синфдан қабул қилинади.Ўқув жараёни давлат грантига асосланган 3 йиллик ўқув дастури бўйича ташкил этилади ҳамда битирувчиларга ўрта махсус касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.Олий мактабнинг иқтидорли битирувчилари ўз ўқишини тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий таълим ташкилотларининг 2-босқичидан давом эттириши мумкин.Шунингдек, олий мактабда Шерали Жўраев ижодий йўналиши ва фаолияти бўйича илмий-ижодий лаборатория фаолияти йўлга қўйилади.
https://sputniknews.uz/20250729/mirziyoev-sanat-hunarmandchilik-50895380.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1278/81/12788174_573:422:2218:1656_1920x0_80_0_0_73fdb25276de391aee96148c3737f438.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шерали жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби маълумот қарор
шерали жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби маълумот қарор
Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади
Олий мактабга бошланғич мусиқий билимга эга бўлган ўқувчилар ижодий синов асосида 9-синфдан қабул қилинади. Битирувчиларга ўрта махсус касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
ТОШКЕНТ, 4 авг – Sputnik. Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади. 28 июль куни президентнинг тегишли қарори
қабул қилинди. Олий мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.
Олий мактабга бошланғич мусиқий билимга эга бўлган ўқувчилар ижодий синов асосида 9-синфдан қабул қилинади.
Ўқув жараёни давлат грантига асосланган 3 йиллик ўқув дастури бўйича ташкил этилади ҳамда битирувчиларга ўрта махсус касбий таълим тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
Олий мактабнинг иқтидорли битирувчилари ўз ўқишини тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича олий таълим ташкилотларининг 2-босқичидан давом эттириши мумкин.
Шунингдек, олий мактабда Шерали Жўраев ижодий йўналиши ва фаолияти бўйича илмий-ижодий лаборатория фаолияти йўлга қўйилади.