Сохта чегирмаларга қарши: нархларни QR-код орқали текшириш таклифи тайёрланмоқда

© Sputnik / Сгенерировано ИИПроверка скидок по QR-коду
Проверка скидок по QR-коду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2026
Oбуна бўлиш
Рақобат қўмитаси 116 та акцияни текшириб, 65 та камчиликни аниқлади. Чегирмаларни QR-код орқали текшириш таклиф этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда акция ва чегирмаларнинг ҳақиқийлигини QR-код орқали текшириш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қўмита 58 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчасидаги 116 та акция ва чегирмани ўрганиб, 65 та муаммо ва камчиликни аниқлади.
Улар орасида чегирмаларнинг амалда бошқача қўлланиши, акция шартларининг тўлиқ тушунтирилмагани ва совринлар берилмаслиги ҳолатлари бор.
Масалан, Андижонда “Water Life Mineral” акциясининг уч ғолибига жами 60 млн сўм берилмаган. Наманганда эса "Chevrolet Cobalt" ютган фуқаронинг телефон рақами нотўғри терилгани учун соврин бошқа шахсга берилган. Қўмита аралашувидан сўнг автомобиль ҳақиқий ғолибга қайтарилган.
Бухородаги “IDEA” дўконида эълон қилинган 20–60 фоизлик чегирмалар товарнинг тўлиқ нархига эмас, бўлиб тўлашнинг ойлик тўловларига тегишли бўлган. Қашқадарёдаги “1+1” акциясида эса харидорга қандай қўшимча товар берилиши аниқ кўрсатилмаган.
Аниқланган камчиликларнинг 59 таси тушунтириш ва огоҳлантиришлар орқали бартараф этилди. Тўрт тадбиркорлик субъектига нисбатан иш қўзғатилди. Истеъмолчилар фойдасига қарийб 250 млн сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Энди қўмита учта рақамли механизм бўйича таклифлар тайёрламоқда:
товар ёнидаги QR-код орқали аввалги нарх ва ҳақиқий чегирмани кўрсатиш;
акция шартларини олдиндан электрон тизимда қайд этиш;
нархлар ўзгариши тарихини рақамли шаклда сақлаш.
Амалдаги қоидаларга кўра, сотувчи чегирма эълон қилишда товарнинг охирги 30 кундаги энг паст нархини асос қилиши шарт. Янги таклифлар эса бу талаб бажарилишини текширишни осонлаштиришга қаратилган.
Аптека в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Олти бараваргача қиммат: Тошкентда айрим дорихоналар нархларни ошириб сотган
Янгиликлар лентаси
0