Олти бараваргача қиммат: Тошкентда айрим дорихоналар нархларни ошириб сотган

© Sputnik / Актан ТемиркановАптека в Ташкенте.
Аптека в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Oбуна бўлиш
Айрим дорихоналар аслида 50 666,17 сўмлик дорини амалда 295 минг сўмдан пуллаётгани аниқланган.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Тошкент шаҳрида ўтказилган “сирли мижоз” тадбирлари давомида айрим дори воситалари белгиланган нархдан 6 бараваргача қиммат сотилгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.
Хусусан, "Shunqorlar" МЧЖ дорихонасида "Полимик" 12,8 минг сўм ўрнига 70 минг сўмдан, "Конвулекс" эса 66,5 минг сўм ўрнига 395 минг сўмдан таклиф қилинган. Бу дори воситалари белгиланган нархдан мос равишда 5,5 ва қарийб 6 баравар қиммат бўлган.
"Muno farm" дорихонасида "Стимулотон" таблеткалари 50,7 минг сўм ўрнига 295 минг сўмдан, "Hosil farm"да "Слидерон" 115,7 минг сўм ўрнига 349 минг сўмдан сотилгани аниқланган.
"City farm", "Amir farm trade", "Feruza nur med", "Leader pharmgroup", "Pharm s golden" ва "Ruslan buyuk farm" дорихоналарида ҳам айрим дори воситалари белгиланган нархдан юқори баҳода реализация қилинган.
Қўмита аниқланган ҳолатлар бўйича дорихоналарга кўрсатмалар бериб, лицензия талабларига риоя этилишини қайта кўриб чиқиш учун ваколатли органга сўров юборган.
Қайд этилишича, фармацевтика соҳасида дори воситалари нархлари устидан назорат "сирли мижоз" тадбирлари орқали давом эттирилади.
Лекарство в капсулах.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
БАДларни бўрттириб реклама қилиш қонунга зид — Рақобат қўмитаси огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0