https://sputniknews.uz/20261026/uzbekistan-islom-bank-litsenziya-61498214.html
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Марказий банки "Open bank"ка исломий банк фаолияти учун илк лицензияни берди. Янги лицензия қандай молиявий хизматларга рухсат беради, исломий банкнинг анъанавий банкдан қандай фарқи бор?
2026-10-26T11:03+0500
2026-10-26T11:03+0500
2026-10-26T11:52+0500
молиялаштириш
марказий банк
банк
ўзбекистон
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45257471_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_a33b4128f40636752004e9be7aaf686e.jpg
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи биринчи лицензия “Open bank” акциядорлик жамиятига берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.Марказий банк бошқарувининг 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, банк 1-I-сонли лицензияни олди. У “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.Исломий банк қандай хизматлар кўрсатиши мумкин?Қонунчиликка мувофиқ, исломий банк фаолияти доирасида қуйидаги молиявий хизматларга рухсат берилган:Анъанавий фоизли кредитлашдан фарқли равишда, исломий молияда молиялаштириш савдо, ижара, шерикчилик ва фойдани тақсимлаш каби шартномаларга асосланади. Бунда банкнинг даромади ҳам шартнома турига қараб шаклланади.Исломий молия операцияларининг белгиланган стандартларга мувофиқлигини банкнинг махсус Исломий молия кенгаши назорат қилади.Маълумот учун, "Open bank" аввал "Smart bank" номи билан фаолият юритган. Унинг номи 2025 йил сентябрда ўзгартирилган. Март ойида президентга тақдим этилган режага кўра, 2030 йилгача мамлакатда иккита тўлиқ исломий банк ташкил этиш ҳамда исломий молия хизматлари орқали қўшимча 1 млрд доллар инвестиция ва депозит жалб қилиш кўзда тутилган.Марказий банк фуқароларни банк хизматларидан фойдаланишдан аввал тегишли лицензияни расмий сайт орқали текширишга чақирди.
https://sputniknews.uz/20260826/uzbekistan-islom-moliya-59974165.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/13/45257471_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1fa0c5c04a13a50687a0f33b33d74613.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
молиялаштириш, марказий банк, банк, ўзбекистон, иқтисод
молиялаштириш, марказий банк, банк, ўзбекистон, иқтисод
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
11:03 26.10.2026 (янгиланди: 11:52 26.10.2026) 23 октябрда "Open bank" мамлакатда биринчи бўлиб исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи биринчи лицензия “Open bank” акциядорлик жамиятига берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати
хабар берди.
Марказий банк бошқарувининг 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, банк 1-I-сонли лицензияни олди. У “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган исломий молия операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Исломий банк қандай хизматлар кўрсатиши мумкин?
Қонунчиликка мувофиқ, исломий банк фаолияти доирасида қуйидаги молиявий хизматларга рухсат берилган:
товарларни насияга сотиш орқали молиялаштириш (муробаҳа);
мол-мулкни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага бериш;
шерикчилик асосида бизнесни молиялаштириш;
фойдани тақсимлаш шарти билан инвестициявий омонатларни жалб қилиш;
товарлар учун олдиндан тўлов қилиш орқали молиялаштириш.
Анъанавий фоизли кредитлашдан фарқли равишда, исломий молияда молиялаштириш савдо, ижара, шерикчилик ва фойдани тақсимлаш каби шартномаларга асосланади. Бунда банкнинг даромади ҳам шартнома турига қараб шаклланади.
Исломий молия операцияларининг белгиланган стандартларга мувофиқлигини банкнинг махсус Исломий молия кенгаши назорат қилади.
Маълумот учун, "Open bank" аввал "Smart bank" номи билан фаолият юритган. Унинг номи 2025 йил сентябрда ўзгартирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда исломий банк фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қонун 2026 йил 29 июнда кучга кирган.
Март ойида президентга тақдим этилган режага кўра, 2030 йилгача мамлакатда иккита тўлиқ исломий банк ташкил этиш ҳамда исломий молия хизматлари орқали қўшимча 1 млрд доллар инвестиция ва депозит жалб қилиш кўзда тутилган.
Марказий банк фуқароларни банк хизматларидан фойдаланишдан аввал тегишли лицензияни расмий сайт орқали текширишга чақирди.