https://sputniknews.uz/20260826/uzbekistan-islom-moliya-59974165.html
Ишметов Ўзбекистонда ислом молиясининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш режаларини айтди
Ишметов Ўзбекистонда ислом молиясининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш режаларини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 12 та микромолия ташкилоти исломий молиявий хизматларни йўлга қўйган. Улар муробаҳа, ижара, салам, мудораба ва мушорака шартномаларидан фойдаланади. Навбатдаги босқичда сукук бозори ривожлантирилади.
2026-08-26T11:24+0500
2026-08-26T11:24+0500
2026-08-26T11:27+0500
марказий банк
молиялаштириш
тимур ишметов
қонунчилик
банк
ўзбекистон
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1a/59973967_138:527:2257:1719_1920x0_80_0_0_ee8428996c34473a4210957f95bb5227.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 12 та микромолия ташкилоти муробаҳа, ижара, салам, мудораба ва мушорака шартномалари асосида исломий молиявий хизматлар кўрсатмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Тошкентдаги "Silk Road Finance & Technology Forum" доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Марказий банк раиси Ўзбекистонда ислом молиясини ривожлантириш уч босқичда амалга оширилаётганини айтди.Биринчи босқичда микромолия ташкилотларига исломий молиялаштириш маҳсулотларини таклиф қилиш имконини берувчи қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.Иккинчи босқич 29 июнда “Ислом банк фаолияти тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан бошланди. Ҳужжат мамлакатда исломий банкингни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратди.Учинчи босқич ислом капитал бозорини ривожлантиришни назарда тутади. Капитал бозори тўғрисидаги янги қонун лойиҳасида сукукка бағишланган алоҳида боб бор. Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда қабул қилган ҳужжат суверен ва корпоратив сукукларни чиқариш учун ҳуқуқий асос яратади.
https://sputniknews.uz/20260521/islom-moliya-osish-uzbekistan-57732359.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1a/59973967_472:516:2279:1871_1920x0_80_0_0_3f9f4f48d0e515364be34d2337686c8c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк, молиялаштириш, тимур ишметов, қонунчилик, банк, ўзбекистон, иқтисод
марказий банк, молиялаштириш, тимур ишметов, қонунчилик, банк, ўзбекистон, иқтисод
Ишметов Ўзбекистонда ислом молиясининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш режаларини айтди
11:24 26.08.2026 (янгиланди: 11:27 26.08.2026) Ўзбекистонда 12 та микромолия ташкилотлари исломий молиявий хизматлар кўрсатмоқда, навбатдаги босқичда эса сукук бозори ҳам ривожлантирилади.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 12 та микромолия ташкилоти муробаҳа, ижара, салам, мудораба ва мушорака шартномалари асосида исломий молиявий хизматлар кўрсатмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Тошкентдаги "Silk Road Finance & Technology Forum" доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ишметовнинг таъкидлашича, микромолия ташкилотларидан бири тадбиркор аёлларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашга тўлиқ ихтисослашган. У фойдада улушли иштирок этишга асосланган мудораба шартномасидан фойдаланади.
Марказий банк раиси Ўзбекистонда ислом молиясини ривожлантириш уч босқичда амалга оширилаётганини айтди.
Биринчи босқичда микромолия ташкилотларига исломий молиялаштириш маҳсулотларини таклиф қилиш имконини берувчи қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Иккинчи босқич 29 июнда “Ислом банк фаолияти тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан бошланди. Ҳужжат мамлакатда исломий банкингни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратди.
Учинчи босқич ислом капитал бозорини ривожлантиришни назарда тутади. Капитал бозори тўғрисидаги янги қонун лойиҳасида сукукка бағишланган алоҳида боб бор. Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда қабул қилган ҳужжат суверен ва корпоратив сукукларни чиқариш учун ҳуқуқий асос яратади.
"Қонун лойиҳасида исломий молиялаштириш стандартларига риоя қилиш талаблари, сукук учун махсус юридик шахсларнинг ҳуқуқий мақоми ва сукук активларини ҳимоя қилиш механизми ҳам белгиланган", - деди Ишметов.