https://sputniknews.uz/20260521/islom-moliya-osish-uzbekistan-57732359.html
Ислом молиясида энг катта ўсиш Ўзбекистонда кутилмоқда — эксперт
Ислом молиясида энг катта ўсиш Ўзбекистонда кутилмоқда — эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиёда ислом молияси бозори йилига 40 фоиздан юқори ўсиши мумкин. Экспертга кўра, энг катта ўсиш Ўзбекистонда кутилмоқда.
2026-05-21T09:56+0500
2026-05-21T09:56+0500
2026-05-21T09:59+0500
банк
молиялаштириш
ўзбекистон
марказий осиё
тошкент
форум
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/15/57732007_228:0:2331:1183_1920x0_80_0_0_a6df56dabf87901673f8d2b2d10a0726.jpg
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Марказий Осиёда ислом молияси бозори йилига 40 фоиздан юқори ўсиши мумкин. Бу ҳақда "AD Wealth" асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори Алишер Жуманов ПЛАС-форумда маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Алишер Жумановнинг айтишича, глобал ислом молия бозори йилига ўртача 10 фоиз ўсса, Марказий Осиёда бу кўрсаткич 40 фоиздан юқори бўлиши мумкин. Энг катта ўсиш айнан Ўзбекистонда кутилмоқда.Жумановга кўра, асосий савол — Марказий Осиё қачон жаҳон ислом молия бозоридаги 4 фоизлик улушга етиши мумкинлигида.Экспертнинг таъкидлашича, ислом тараққиёт банки молиялаштирган лойиҳалар асосан инфратузилма соҳасига йўналтирилган.У мисол сифатида Қирғизистондаги гидроэлектростанциялар, Кўкшетаудаги йирик кўп функцияли шифохона, Олмаота ҳалқа йўли, шунингдек, саудиялик ҳамкорлар билан Тошкентда амалга оширилаётган йирик қуёш энергияси лойиҳаларини келтирди.Жумановнинг фикрича, Яқин Шарқ ва Форс кўрфази мамлакатларининг йирик компаниялари минтақада исломий молия экотизимини ривожлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди.Унинг сўзларига кўра, бошқа мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай йирик корпорациялар узоқ муддатли лойиҳалар орқали хизмат кўрсатувчи банкларни, жумладан, ислом банкларини ҳам ўзлари билан олиб келишади.
https://sputniknews.uz/20260520/uzbekistan-islom-banking-57726596.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/15/57732007_491:0:2068:1183_1920x0_80_0_0_bbb21e93ee378566b4a4e78a44280f1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
банк, молиялаштириш, ўзбекистон, марказий осиё, тошкент, форум, иқтисод
банк, молиялаштириш, ўзбекистон, марказий осиё, тошкент, форум, иқтисод
Ислом молиясида энг катта ўсиш Ўзбекистонда кутилмоқда — эксперт
09:56 21.05.2026 (янгиланди: 09:59 21.05.2026) Марказий Осиёда ислом молияси бозори йилига 40 фоиздан юқори ўсиши мумкин. Энг катта ўсиш айнан Ўзбекистонда кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Марказий Осиёда ислом молияси бозори йилига 40 фоиздан юқори ўсиши мумкин. Бу ҳақда "AD Wealth" асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори Алишер Жуманов ПЛАС-форумда маълум қилди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Алишер Жумановнинг айтишича, глобал ислом молия бозори йилига ўртача 10 фоиз ўсса, Марказий Осиёда бу кўрсаткич 40 фоиздан юқори бўлиши мумкин. Энг катта ўсиш айнан Ўзбекистонда кутилмоқда.
“Марказий Осиёдаги мусулмон аҳолиси 80 миллионни ташкил этади — бу дунё мусулмон аҳолисининг тахминан 4 фоизи. Глобал ислом молия активлари 5 триллион доллар бўлса, унинг 4 фоизи 200 миллиард долларга тенг бўлади”, — деди у.
Жумановга кўра, асосий савол — Марказий Осиё қачон жаҳон ислом молия бозоридаги 4 фоизлик улушга етиши мумкинлигида.
“Биз бу 5 йилдан 8 йилгача бўлган муддатда рўй бериши мумкин деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли, 40 фоизлик йиллик ўсиш суръати амалий жиҳатдан мумкин”, — деди у.
Экспертнинг таъкидлашича, ислом тараққиёт банки молиялаштирган лойиҳалар асосан инфратузилма соҳасига йўналтирилган.
У мисол сифатида Қирғизистондаги гидроэлектростанциялар, Кўкшетаудаги йирик кўп функцияли шифохона, Олмаота ҳалқа йўли, шунингдек, саудиялик ҳамкорлар билан Тошкентда амалга оширилаётган йирик қуёш энергияси лойиҳаларини келтирди.
Жумановнинг фикрича, Яқин Шарқ ва Форс кўрфази мамлакатларининг йирик компаниялари минтақада исломий молия экотизимини ривожлантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Унинг сўзларига кўра, бошқа мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай йирик корпорациялар узоқ муддатли лойиҳалар орқали хизмат кўрсатувчи банкларни, жумладан, ислом банкларини ҳам ўзлари билан олиб келишади.
“Яқин бир неча йил ичида Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёдан йирик ўйинчилар Ўзбекистон, Қозоғистон ва эҳтимол минтақанинг бошқа мамлакатлари бозорларига фаол киришни бошлашларини кутмоқдамиз”, — деди Жуманов.