Ўзбекистонда ислом банкинги учун кадрлар етишмаяпти — Нўъмонов

© telegram sputnikuzbekistanПри создании продуктов в исламском банке нужно учитывать мнение шариатского совета и структурировать сделки в соответствии с нормами шариата
При создании продуктов в исламском банке нужно учитывать мнение шариатского совета и структурировать сделки в соответствии с нормами шариата - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2026
Oбуна бўлиш
Ислом молияси соҳасида маҳсулотлар шариат талабларига мос бўлиши керак. Мутахассисга кўра, бозорда кадрлар етишмовчилиги ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Ўзбекистонда ислом банкинги соҳасида кадрлар етишмовчилиги кучли сезилмоқда. Бу ҳақда Ислом молияси ва такафул ассоциацияси кенгаши раиси Баҳром Нўъмонов ПЛАС-Форум доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Нўъмоновнинг сўзларига кўра, ислом банкида маҳсулот яратилаётганда банкирлар шариат кенгаши фикрини инобатга олиши ва битимларни шариат талабларига мувофиқ тузиши керак.
Эксперт шариат кенгашини формал тузилма сифатида қабул қилиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
“Бу ислом банкингидаги жуда муҳим тузилмадир. Агар мижозда маҳсулот фақат номига исломий деган таассурот пайдо бўлса, ишонч дарҳол йўқолади”, — деди у.
Мутахассиснинг айтишича, ислом банкинги ривожи учун нафақат янги маҳсулотлар, балки соҳани тушунадиган малакали кадрлар ҳам зарур.
Встреча Ильзата Касимова с директором по инвестициям Агентства по управлению финансами хаджа Индонезии Индрой Гунаваном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Ўзбекистон ва Индонезия исломий молия ва зиёрат туризмини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0