Тошкентда авангард йўналишида ижод қилган ўзбек ҳайкалтароши ва рассоми Баят Мухторов хотирасига бағишланган "Левитация" кўргазмаси очилди.Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида ташкил этилган кўргазма томошабинни воқелик ва хаёлот ўртасидаги боғлиқлик, инсон дунёни қандай кўриши ва уни қандай ўзгартиришга интилиши ҳақида ўйлашга ундайди.Мухторов шакл, материал ва сюжетлар билан эркин тажриба ўтказган. Унинг ижодида мифологик образлар илмий фантастика унсурлари билан уйғунлашиб, барқарорлик ва ҳамоҳанглик изланишлари ўзига хос бадиий ечимларда намоён бўлади.Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ҳайкалтарош асарларидаги маданий мулоқот Шарқ ва Ғарб муносабатлари билангина чекланмайди.Баят Мухторов 1946 йилда Андижонда туғилган, Тошкент театр-рассомлик институтини тамомлаган. У Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб перформанс ва хеппенинг каби замонавий санъат шаклларига мурожаат қилган ижодкорлардан бири эди.Унинг асарлари мамлакат музейлари, хорижий галереялар ва хусусий коллекцияларда сақланади."Левитация" кўргазмаси 14 ноябрга қадар давом этади.
Асарларда ҳайкалтарошнинг кечинмалари, фантастика ва фалсафа уйғунлашган.
Тошкентда авангард йўналишида ижод қилган ўзбек ҳайкалтароши ва рассоми Баят Мухторов хотирасига бағишланган "Левитация" кўргазмаси очилди.
Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида ташкил этилган кўргазма томошабинни воқелик ва хаёлот ўртасидаги боғлиқлик, инсон дунёни қандай кўриши ва уни қандай ўзгартиришга интилиши ҳақида ўйлашга ундайди.
Мухторов шакл, материал ва сюжетлар билан эркин тажриба ўтказган. Унинг ижодида мифологик образлар илмий фантастика унсурлари билан уйғунлашиб, барқарорлик ва ҳамоҳанглик изланишлари ўзига хос бадиий ечимларда намоён бўлади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ҳайкалтарош асарларидаги маданий мулоқот Шарқ ва Ғарб муносабатлари билангина чекланмайди.
"У ўтмиш ва бугун, бугун ва келажак, санъат ва фан, реал ҳаёт ва метафизика, кундалик турмуш ва фантастика ўртасидаги мулоқотни ҳам қамраб олади", — дейилади кўргазма тақдимотида.
Баят Мухторов 1946 йилда Андижонда туғилган, Тошкент театр-рассомлик институтини тамомлаган. У Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб перформанс ва хеппенинг каби замонавий санъат шаклларига мурожаат қилган ижодкорлардан бири эди.
Унинг асарлари мамлакат музейлари, хорижий галереялар ва хусусий коллекцияларда сақланади.
"Левитация" кўргазмаси 14 ноябрга қадар давом этади.