Россияда озишга ёрдам бериши мумкин бўлган капсула яратилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПроизводство лекарств на фармацевтическом предприятии "Оболенское". Архивное фото
Производство лекарств на фармацевтическом предприятии Оболенское. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2026
Oбуна бўлиш
Россияда озишга ёрдам бериши ва иккинчи турдаги диабетни даволашда қўлланиши мумкин бўлган янги капсула синовдан ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россиянинг Волгоград давлат тиббиёт университети олимлари иккинчи турдаги диабет ва семизликни даволаш учун "Дипиарон" номли янги препаратни капсула шаклида ишлаб чиқди. Бу ҳақда университетнинг илмий ишлар бўйича проректори Денис Бабков РИА Новостига маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, янги восита қондаги қанд миқдорини тартибга солишга, шунингдек, иштаҳа ва тана вазнини камайтиришга ёрдам бериши мумкин. Препарат клиник синовларнинг биринчи босқичидан ўтган, иккинчи босқичини ўтказишга эса рухсат берилган.
Препарат қандай таъсир қилади?
"Дипиарон" машҳур "Оземпик"дан фарқли механизм асосида ишлайди. "Оземпик" ГПП-1 гормони таъсирига тақлид қилса, янги препарат ичакдаги GPR119 рецепторига таъсир этиб, организмнинг қондаги қанд миқдорини бошқарувчи ўз гормонларини ишлаб чиқаришини рағбатлантиради.
Бабковнинг сўзларига кўра, препаратнинг яна бир афзаллиги — уни укол қилиш эмас, капсула шаклида қабул қилиш мумкин.
Олимлар дори асосан ичакда таъсир қилиши ва қон айланиш тизимига деярли ўтмаслигига эришган. Бу ножўя таъсирлар хавфини камайтириши мумкин.
Ҳайвонлардаги тажрибалар препаратнинг инсулин ишлаб чиқарадиган ошқозон ости бези ҳужайраларини сақлаш ва тиклаш хусусиятини кўрсатган.
Лаборатория синовларида унинг жигар ва юрак ҳужайраларига токсик таъсири аниқланмаган. Бироқ препаратнинг инсонлар учун хавфсизлиги ва самарадорлиги клиник тадқиқотлар якунида баҳоланади.
Янги капсула қачон сотувга чиқади?
"Дипиарон" клиник синовларнинг биринчи босқичидан ўтган. Июль ойида 308 нафар иккинчи турдаги қандли диабет бемори иштирокида иккинчи босқични ўтказишга рухсат берилган.
Унда препаратнинг қондаги қанд миқдорини қанчалик самарали камайтириши ва энг мақбул дозалари ўрганилади.
Ишлаб чиқувчилар барча синовлар муваффақиятли якунланса, янги препаратни 2028 йилдан эрта бўлмаган муддатда бозорга чиқаришни режалаштирмоқда.
Ученый из Узбекистана добился важного результата в создании нового лекарства от рака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2026
Саратонга қарши янги дори яратишда ўзбекистонлик олим муҳим натижага эришди
Янгиликлар лентаси
0