"Ўзбекфильм" энди кино суратга олмайди: соҳада нима ўзгаради?

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент проводит встречу с кинематографистами на киностудии "Узбекфильм"
Президент проводит встречу с кинематографистами на киностудии Узбекфильм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2026
Oбуна бўлиш
Кинематография агентлиги тугатилади, фильм ишлаб чиқариш хусусий секторга ўтади. Ўзбекфильм эса янги вазифалар билан ишлайди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистонда кино соҳасини бошқариш ва молиялаштириш тизими тубдан ўзгаради. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев "Ренессанс" кино уйида кинематография ходимлари билан учрашувда маълум қилди.
Энг муҳим ўзгариш — янги "Ўзбекфильм" миллий кинокомпаниясининг ўзи фильм суратга олмайди.
Кино ишлаб чиқариш тўлиқ хусусий секторга ўтади. Компания эса лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш, тайёр фильмларни тарғиб қилиш, тарқатиш ҳамда халқаро бозор ва фестивалларга олиб чиқиш билан шуғулланади.
Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар тугатилади. Соҳа бўйича давлат сиёсатини юритиш Маданият вазирлигига ўтади. Вазирлик таркибида раҳбари вазир ўринбосари мақомига эга Кино санъати департаменти ташкил этилади. Бу ишларга бир ой муддат берилди.
Янги "Ўзбекфильм" миллий кинокомпанияси фаолиятини эса бир ҳафтада йўлга қўйиш топширилди.
Фильмларни давлат буюртмаси асосида яратиш амалиёти ўрнига субсидиялар орқали қўллаб-қувватлаш тизими жорий қилинади. Янги молиялаштириш механизми бир ойда ишга туширилади.
"Бундан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади", — деди Мирзиёев.
Шунингдек, "Ўзбекфильм"нинг 10 гектарлик ҳудудида замонавий "Кино шаҳарчаси" барпо этилади. Унда дубляж ва овозлаштириш маркази ҳам бўлади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари икки ойда тайёрланиб, қурилиш 2027 йил мартда бошланиши режалаштирилган.
Президент кино учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ 2016 йилдаги 10 миллиард сўмдан 2026 йилда 218 миллиард сўмга етганини қайд этди. Шунга қарамай, миллий фильмлар томошабин талабига етарлича жавоб бермаётганини танқид қилди.
Унинг таъкидлашича, одамлар кинотеатрларга боришдан воз кечмаган — уларнинг диди ва талаби ўзгарган. Янги тизим миллий фильмларни яратишдан то томошабинга етказишгача бўлган жараённи яхшилашга қаратилган.
Шунингдек, соҳада профессионал кинотанқидчиликни ривожлантириш учун Киношунослар клуби ташкил этилади.
Иккита соҳавий уюшма бирлаштирилиб, Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси тузилади. У ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқлари ва касбий манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.
Кино ишлаб чиқаришда сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда. Бир ойда мутахассисларни тайёрлаш, ўқитиш ва хорижда малакасини оширишни назарда тутувчи ҳамкорлик дастури ишлаб чиқилади.
Процесс создания кинематографического изображения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Фильмларини Ўзбекистонда суратга олган хорижий кинокомпаниялар қўллаб-қувватланади
Янгиликлар лентаси
0