"Мусулмон НАТОси" вакиллари Эрон билан Теҳронда музокара ўтказади

© REUTERSСтраны Меккского пакта проведут переговоры с Ираном
Страны Меккского пакта проведут переговоры с Ираном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2026
Oбуна бўлиш
Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон вакиллари бугун Теҳронда Эрон расмийлари билан минтақавий хавфсизликни муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Туркия, Саудия Арабистони ва Покистоннинг юқори мансабдор вакиллари бугун Теҳронда Эрон расмийлари билан минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда "Reuters" вазиятдан хабардор икки манбага таяниб хабар берди.
Музокараларда Саудия Арабистони мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон, Покистон армияси қўмондони фельдмаршал Осим Мунир ҳамда Туркия разведка хизмати раҳбари иштирок этиши кутилмоқда.
Учрашув Ямандаги Эронга яқин ҳусийлар Саудия Арабистонига ракета ва дронлар билан ҳужумларни кучайтирган бир пайтга тўғри келмоқда. 25 октябрда Саудия Арабистони ҳаво мудофааси навбатдаги ракета ва дронлар ҳужумини қайтарган.
Бу уч давлат 2026 йил августда Макка қўшма мудофаа келишувини имзолаган эди.
Шунингдек, 25 октябрда Қатар делегацияси ҳам воситачилик музокаралари учун Теҳронга етиб келди. Таъкидланишича, ташриф минтақадаги кескинликни юмшатиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган. Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик мулоқотда воситачилик қилмоқда.
"Мусулмон НАТОси" нима?
Макка пакти НАТОнинг коллектив мудофаа тамойилига ўхшаш қоидага асосланган. Унга кўра, аъзолардан бирига қуролли ҳужум учала давлатга қилинган ҳужум ҳисобланади. Томонлар бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриш мажбуриятини олган.
Келишув ҳарбий ҳамкорлик, разведка маълумотларини алмашиш, қўшма машғулотлар ва мудофаа технологияларини ривожлантиришни ҳам назарда тутади.
Октябрь ойида уч давлат вазирлари Ар-Риёдда фавқулодда йиғилиш ўтказиб, Саудия Арабистонига ҳарбий куч ва воситаларни тезкор жойлаштириш чораларини келишиб олган.
Эрон ҳам пактга қўшилиши мумкинми?
Сентябрда Туркия парламенти раиси Нуман Куртулмуш Макка келишуви Эронга қарши қаратилмаганини ва келгусида Теҳрон ҳам унга қўшилиши мумкинлигини билдирган эди.
Эроннинг Покистондаги элчиси Ризо Амир Муқаддам эса яқинда Теҳрон ушбу келишувни ўрганиб чиқиб, уни қўллаб-қувватлаш масаласини кўриб чиқишини маълум қилди.
Покистон айни пайтда Эрон ва АҚШ ўртасида воситачилик қилишга ҳам уринмоқда. Осим Мунир ўтган ҳафта Теҳронда бўлиб, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашган.
Шу боис бугунги мулоқот нафақат Саудия Арабистони хавфсизлиги, балки Эрон билан минтақавий давлатлар муносабатлари учун ҳам аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Министр иностранных дел Турции Хакан Фидан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Ҳусийлар ҳужуми ортидан Туркия Саудияга ёрдамга тайёр — Макка пакти ишга тушиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0