Хусийлар ҳужуми ортидан Туркия Саудияга ёрдамга тайёр — Макка пакти ишга тушиши мумкин

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел Турции Хакан Фидан. Архивное фото
Министр иностранных дел Турции Хакан Фидан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2026
Oбуна бўлиш
Айрим хорижий ОАВ "Мусулмон НАТОси" деб атаётган Макка мудофаа пакти илк жиддий синов олдида: Туркия Саудия Арабистонига мусулмон хусийлар ҳаракати ҳужумларига қарши ёрдамга тайёрлигини билдирди
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Туркия хусийларнинг ҳужумлари кучайиши фонида Саудия Арабистонининг ҳарбий эҳтиёжларини қондиришга тайёр. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан NTV телеканалига маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
Фиданнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистонининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига жиддий ҳужумлар амалга оширилмоқда.
Анқара, айниқса, ҳарбий-техник масалаларда Ар-Риёдга зарур кўмакни кўрсатишга тайёр.
Баёнот хусийлар Саудия пойтахти Ар-Риёддаги "муҳим объектлар"га ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини маълум қилганидан сўнг янгради. Шаҳарнинг асосий аэропорти яқинида олов ва қуюқ тутун кузатилди. Саудия коалицияси Ар-Риёд томон учирилган ракетани уриб туширганини билдирди. Хусийлар Янбудаги Saudi Aramco объектига ҳам ҳужум қилганини маълум қилди.
Reuters маълумотига кўра, хусийлар июлда Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадасини эълон қилгандан бери шаҳарлар, энергетика инфратузилмаси ва денгиз қатновига зарбалар бермоқда. Бу Форс кўрфазидан нефть олиб чиқишнинг муҳим муқобил йўли — Қизил денгиз йўналишига ҳам хавф туғдирмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса Саудия Арабистонининг хусийларга қарши ҳарбий ёрдам сўровини рад этган. Ўтган йили Вашингтон хусийларга икки ой давомида зарбалар берганидан сўнг томонлар ўртасида ўт очмаслик бўйича келишувга эришилган эди.
Фидан Саудия Арабистони ўзи қўшилишни истамаган АҚШ–Эрон урушига тортилиши қабул қилиб бўлмас ҳолат эканини таъкидлади. Унинг айтишича, можарони тўхтатиш учун томонларга янги таклифлар етказилган, аммо улар қабул қилиниши керак. Анқара иқтисодий оқибатлар ҳам тобора оғирлашаётганини қайд этмоқда.
Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон август ойида Макка қўшма мудофаа келишувини имзолаган. Унга кўра, уч давлатдан бирига қуролли ҳужум барчасига қилинган ҳужум сифатида баҳоланади.
Покистон ҳозирча хусийлар ҳужумларига жавобан ҳарбий ҳаракат масаласи муҳокама қилинмаганини билдирган, бироқ зарурат туғилса келишув доирасида ҳаракат қилишини маълум қилган.
Турция раскрыла новые подробности о том, как на практике работает Пакт Мекки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2026
Туркия "Макка пакти" амалда қандай ишлаши ҳақида янги тафсилотларни очиқлади
Янгиликлар лентаси
0