https://sputniknews.uz/20260813/mecca-pact-tafsilotlar-59679405.html
Туркия "Макка пакти" амалда қандай ишлаши ҳақида янги тафсилотларни очиқлади
Туркия "Макка пакти" амалда қандай ишлаши ҳақида янги тафсилотларни очиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон "Макка пакти"ни амалда қандай ишлатиши очиқлана бошлади: қўшма машқлар, ҳарбий мувофиқлик, разведка алмашинуви ва биргаликда қурол ишлаб чиқариш режалаштирилган.
2026-08-13T15:54+0500
2026-08-13T15:54+0500
2026-08-13T16:03+0500
дунё янгиликлари
туркия
покистон
саудия арабистони
дунёда
ҳарбий ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59679236_1:0:1199:674_1920x0_80_0_0_e13f8ed3ea723206c140949e90f12838.jpg
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. "Макка қўшма мудофаа келишуви" амалда қандай ишлашига оид янги тафсилотлар маълум бўлди. Туркия Мудофаа вазирлигига кўра, уч давлат ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари ҳамда ҳарбий раҳбарлари даражасида мунтазам мувофиқлашиб боради, деб ёзмоқда "Reuters".Туркия ташқи ишлар вазири Ҳақан Фидан аввалроқ қўшма машқлар ва ҳарбий тайёргарлик уч мамлакат қўшинларининг бирга ҳаракат қилиши учун зарурлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, умумий жанговар вазиятда турли давлатлар қуроллари ва алоқа тизимларининг ўзаро ишлаши олдиндан йўлга қўйилиши керак.Ҳамкорлик разведка маълумотлари ва хавф-хатар баҳоларини алмашиш, логистика ва ҳарбий мувофиқликни ҳам қамраб олади. Саудия Арабистонида доимий котибият тузилиб, қарорларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради."Макка пакти" 7 август куни имзоланган. Унга кўра, уч давлатдан бирига қуролли ҳужум барча иштирокчиларга қилинган ҳужум сифатида қаралади. Фидан бу тамойилни техник жиҳатдан НАТО шартномасининг 5-моддасига ўхшатган. Покистон эса келишув мудофаа характерида экани ва келажакда бошқа давлатлар учун ҳам очиқ бўлиши мумкинлигини билдирган.
https://sputniknews.uz/20260810/iran-mecca-pakt-59608053.html
туркия
покистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59679236_150:0:1049:674_1920x0_80_0_0_a3efd939fcdd691af4650a7c74d08931.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, туркия, покистон, саудия арабистони, дунёда, ҳарбий ҳамкорлик
дунё янгиликлари, туркия, покистон, саудия арабистони, дунёда, ҳарбий ҳамкорлик
Туркия "Макка пакти" амалда қандай ишлаши ҳақида янги тафсилотларни очиқлади
15:54 13.08.2026 (янгиланди: 16:03 13.08.2026) "Макка пакти" иштирокчилари қўшма машқлар ўтказади, қурол ва алоқа тизимларини мослаштиради ҳамда биргаликда қурол ишлаб чиқаради.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. "Макка қўшма мудофаа келишуви" амалда қандай ишлашига оид янги тафсилотлар маълум бўлди. Туркия Мудофаа вазирлигига кўра, уч давлат ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари ҳамда ҳарбий раҳбарлари даражасида мунтазам мувофиқлашиб боради, деб
ёзмоқда "Reuters".
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳақан Фидан аввалроқ қўшма машқлар ва ҳарбий тайёргарлик уч мамлакат қўшинларининг бирга ҳаракат қилиши учун зарурлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, умумий жанговар вазиятда турли давлатлар қуроллари ва алоқа тизимларининг ўзаро ишлаши олдиндан йўлга қўйилиши керак.
Ҳамкорлик разведка маълумотлари ва хавф-хатар баҳоларини алмашиш, логистика ва ҳарбий мувофиқликни ҳам қамраб олади. Саудия Арабистонида доимий котибият тузилиб, қарорларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштиради.
Бундан ташқари, томонлар мудофаа саноатида ҳамкорликни кучайтириш, жумладан қурол-яроғ ва ҳарбий техникани биргаликда ишлаб чиқариш ҳамда технологиялар алмашишни режалаштирмоқда.
"Макка пакти" 7 август куни имзоланган. Унга кўра, уч давлатдан бирига қуролли ҳужум барча иштирокчиларга қилинган ҳужум сифатида қаралади. Фидан бу тамойилни техник жиҳатдан НАТО шартномасининг 5-моддасига ўхшатган. Покистон эса келишув мудофаа характерида экани ва келажакда бошқа давлатлар учун ҳам очиқ бўлиши мумкинлигини билдирган.