Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга келган Қатар амири билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева с Эмиром Государства Катар Шейхом Тамимом бин Хамадом Аль Тани
Встреча Шавката Мирзиёева с Эмиром Государства Катар Шейхом Тамимом бин Хамадом Аль Тани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2026
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ва Ол Соний олий даражадаги келишувлар ижросини кўриб чиқиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга аҳдлашди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатга амалий ташриф билан келган Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги қўшма лойиҳаларни янада кенгайтиришга келишиб олди.
Мулоқот давомида сўнгги йиллардаги фаол сиёсий муносабатлар ва тизимли ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон ва Қатар алоқалари стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди.
Етакчилар глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний 15 октябрда Бокуда ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида ҳам учрашган эди.
Ўшанда Қатар компаниялари билан энергетика, кимё саноати, озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт ва қурилиш соҳаларида фаол ҳамкорлик олиб борилаётгани қайд этилган.
Шунингдек, декабрь ойидаги Доҳа форуми доирасида Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини ўтказиш режалаштирилгани маълум қилинган эди.
Лазиз Кудратов провел переговоры с членами правительства и руководителями ключевых структур Катара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Ўзбекистон ва Қатар транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида янги лойиҳаларни бошлайди
Янгиликлар лентаси
0