Хивада беш мамлакат ижодкорлари иштирокида "Ойдин гурунглар" халқаро форуми ўтказилди

© Союз писателей УзбекистанаВ Хиве состоялся международный форум "Ойдин гурунглар"
В Хиве состоялся международный форум Ойдин гурунглар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2026
Oбуна бўлиш
"Ойдин гурунглар" форумида беш давлат театрлари спектакллар намойиш этди, адиблар ва рассомлар ижодий учрашувлар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Хива шаҳридаги "Арда Хива" туристик мажмуасида 22–25 октябрь кунлари "Ойдин гурунглар — 2026" халқаро ижодий форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бошқарув самарадорлиги агентлиги хабар берди.
Форумда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган ёзувчилар, шоирлар, рассомлар, режиссёрлар ва театр жамоалари иштирок этди.
Форумнинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Давлетовнинг маълум қилишича, тадбирда 400 нафардан ортиқ ижодкор иштирок этган. Жумладан, Ўзбекистоннинг 12 та хусусий театри, шунингдек, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон театр жамоалари қатнашган.
Тўрт кунлик дастурдан театр спектакллари, опера чиқишлари, концертлар, адабий учрашувлар, маҳорат дарслари ҳамда тасвирий санъат ва мода кўргазмалари ўрин олди.
Хусусан, очилиш маросимида "Art-House Xamsa" театрининг "Ойдан-да гўзал" лирик композицияси, шунингдек, Абдулҳамид Чўлпон асарлари асосида саҳналаштирилган томоша намойиш этилди.
Форум дастурига Усмон Азим, Эркин Аъзам, Зебо Мирзо, Фарида Афрўз ва Ғайрат Мажид каби ижодкорлар билан адабий суҳбатлар киритилди.
Тасвирий санъат йўналишида Баҳодир Жалолов, Файзулла Аҳмадалиев ва Элнур Эгамов иштирокида маҳорат дарслари, Мадамин Худойберганов асарлари кўргазмаси ҳамда Хоразм ёш рассомлари ижодига бағишланган "Дарё" иммерсив кўргазмаси ташкил этилиши белгиланган эди.
Тадбир Маданият вазирлиги, Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Марказий банк ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилди.
Унинг мақсади маҳаллий ва хорижий ижодкорлар ўртасида тажриба алмашиш, маданий ҳамкорликни кенгайтириш ва миллий санъатни тарғиб қилишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, форум 19 октябрда Тошкентда бошланган. Унинг доирасида китобхонлик, молиявий саводхонлик ва маърифий лойиҳалар ҳам тақдим этилган.
Делегация Узбекистана приняла участие в международном форуме в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Петербургдаги маданият форуми: Ўзбекистон МДҲга нималарни таклиф қилди?
Янгиликлар лентаси
0