ЕОИИда саноат ишлаб чиқариши ўсди — Қирғизистон етакчи
ЕОИИда саноат ишлаб чиқариши ўсди — Қирғизистон етакчи
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий иттифоқида саноат ишлаб чиқариши саккиз ойда 0,3 фоизга ўсди. Қирғизистон 8,8 фоиз билан етакчи бўлди. Арманистон, Қозоғистон, Беларусь ва Россиядаги кўрсаткичлар қандай?
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. 2026 йилнинг январь–август ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларида саноат ишлаб чиқариши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 фоизга ошди. Бу Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) тақдим этган статистик маълумотлардан маълум бўлди.Иттифоқ мамлакатлари орасида энг юқори ўсиш Қирғизистонда қайд этилди — 8,8 фоиз. Иккинчи ўринни 7,4 фоизлик ўсиш билан Арманистон эгаллади.Иттифоқ саноатида энг катта улушга эга Россияда мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг январь–август ойлари даражасида сақланиб қолди.Шу билан бирга, ЕОИИнинг қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 0,8 фоизга ошди.
ЕОИИда саноат ишлаб чиқариши саккиз ойда 0,3 фоизга ошди. Энг юқори ўсиш Қирғизистон ва Арманистонда қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. 2026 йилнинг январь–август ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларида саноат ишлаб чиқариши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 фоизга ошди. Бу Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) тақдим этган статистик маълумотлардан маълум бўлди.
Иттифоқ мамлакатлари орасида энг юқори ўсиш Қирғизистонда қайд этилди — 8,8 фоиз. Иккинчи ўринни 7,4 фоизлик ўсиш билан Арманистон эгаллади.
Қозоғистонда саноат ишлаб чиқариши 2,8 фоизга, Беларусда эса 0,2 фоизга кўпайди.
Иттифоқ саноатида энг катта улушга эга Россияда мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг январь–август ойлари даражасида сақланиб қолди.
Шу билан бирга, ЕОИИнинг қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 0,8 фоизга ошди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.