Ўзбекистон ЕОИИнинг МДҲдаги асосий савдо ҳамкорига айланди — улуши 66 фоиз
Ўзбекистон ЕОИИнинг МДҲдаги асосий савдо ҳамкорига айланди — улуши 66 фоиз
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан савдоси етти ойда 11 млрд доллардан ошди. Томонлар божхона маълумотлари алмашинуви, савдо тўсиқларини камайтириш ва 2030 йилгача янги ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.
ТОШКЕНТ, 25 октябрь — Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган МДҲ давлатлари орасида ташкилотнинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси Бақитжан Сағинтаев президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувида маълум қилди.Сағинтаевга кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 11 млрд доллардан ошган. Бу ЕОИИнинг иттифоққа аъзо бўлмаган МДҲ давлатлари билан умумий савдосининг 66 фоизини ташкил этади.Ҳозирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан божхона маълумотларини алмашиш бўйича халқаро келишув тайёрланмоқда. Ҳужжат божхона операцияларини тезлаштириш, товар оқимлари шаффофлигини ошириш ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароит яратишга қаратилган.Шунингдек, томонлар ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш устида ишламоқда. Техник тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш маҳсулотларни Ўзбекистон ва ЕОИИ бозорларига чиқаришни енгиллаштириши ҳамда тадбиркорлар харажатларини камайтириши кутилмоқда.Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши — иқтисодиётни рақамлаштириш. Хусусан, электрон маълумот алмашинуви, юк ташиш жараёнларини рақамлаштириш, рақамли хизматларни ўзаро боғлаш ва электрон тижоратни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.Бундан ташқари, саноат ва агросаноат соҳаларида қўшма кооперация ташаббуслари амалга оширилмоқда.Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон ЕИК билан қўшма ишчи гуруҳнинг тўртта йиғилишини ўтказган. Техник тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш бўйича "йўл харитаси" ҳам тасдиқланган.Айни пайтда ЕИК ва Ўзбекистон ҳукуматининг 2024–2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси якунланмоқда. Уни 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик режаси билан давом эттириш кўзда тутилган.Томонлар йил охиригача қўшма ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олган.
ЕОИИнинг иттифоққа кирмайдиган МДҲ давлатлари билан савдосида Ўзбекистон улуши 66 фоизга етди. Томонлар янги келишувларни тайёрламоқда.
ТОШКЕНТ, 25 октябрь — Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган МДҲ давлатлари орасида ташкилотнинг энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси Бақитжан Сағинтаев президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувида маълум қилди.
Сағинтаевга кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 11 млрд доллардан ошган. Бу ЕОИИнинг иттифоққа аъзо бўлмаган МДҲ давлатлари билан умумий савдосининг 66 фоизини ташкил этади.
2025 йилда эса Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 17,4 млрд долларга етган. Бу 2020 йилга нисбатан 1,8 баробар кўп.
Ҳозирда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан божхона маълумотларини алмашиш бўйича халқаро келишув тайёрланмоқда. Ҳужжат божхона операцияларини тезлаштириш, товар оқимлари шаффофлигини ошириш ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароит яратишга қаратилган.
Шунингдек, томонлар ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш устида ишламоқда. Техник тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш маҳсулотларни Ўзбекистон ва ЕОИИ бозорларига чиқаришни енгиллаштириши ҳамда тадбиркорлар харажатларини камайтириши кутилмоқда.
Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши — иқтисодиётни рақамлаштириш. Хусусан, электрон маълумот алмашинуви, юк ташиш жараёнларини рақамлаштириш, рақамли хизматларни ўзаро боғлаш ва электрон тижоратни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, саноат ва агросаноат соҳаларида қўшма кооперация ташаббуслари амалга оширилмоқда.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон ЕИК билан қўшма ишчи гуруҳнинг тўртта йиғилишини ўтказган. Техник тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш бўйича "йўл харитаси" ҳам тасдиқланган.
Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкининг тўлақонли аъзосига айланган ва банк билан ҳамкорлик лойиҳалари портфели шакллантирилган.
Айни пайтда ЕИК ва Ўзбекистон ҳукуматининг 2024–2026 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси якунланмоқда. Уни 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик режаси билан давом эттириш кўзда тутилган.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.