Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан қўшма ишлаб чиқаришлардан манфаатдор – эксперт
Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан қўшма ишлаб чиқаришлардан манфаатдор – эксперт
Sputnik Ўзбекистон
Расмиятчилик жиҳатдан Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзолиги ёки аъзо эмаслиги иттифоқ мамлакатлари билан фаол ҳамкорлик қилиш учун тўсиқ эмас“Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев шундай фикрда.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Расмиятчилик жиҳатдан Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзолиги ёки аъзо эмаслиги иттифоқ мамлакатлари билан фаол ҳамкорлик қилиш учун тўсиқ эмас“Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Sputnik мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган “Ўзгарувчан дунёда ЕОИИ: интеграция истиқболлари ва янги чақириқлар” мавзусидаги видеокўприк чоғида шундай фикр билдирди.Экспертнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми 2018 йилдаги 12 миллиард доллардан 2025 йилда 20,2 миллиард доллардан кўпроққа ошди. Ўзаро ҳамкорлик нафақат ЕОИИдаги асосий савдо ҳамкорлари — Россия ва Қозоғистон, балки Беларусь билан ҳам кузатилган.Бироқ узоқ муддатли ҳамкорлик учун фақат савдонинг ўзи етарли эмас. Эргашевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон саноат кооперацияси, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва қўшимча қиймат яратишнинг янги занжирларини шакллантиришга имкон берадиган саноат алоқаларини тиклашдан ҳам манфаатдор.Эксперт мисол тариқасида ОКМК иштирокидаги лойиҳани келтирди, унинг доирасида янги мис эритиш корхоналарини ташкил этиш учун 7 миллиард долларга яқин Россия инвестицияларини жалб қилиш режалаштирилган. У Беларусь билан саноат кооперациясини яна бир йўналиш деб атади.Муҳокамалар чоғида Туркманистонда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари етакчиларининг саммити якунлари ва унда кўриб чиқилган минтақавий ҳамкорлик ва трансчегаравий таҳдидларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Эргашев МДҲ даражасида кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма марказ ташкил этиш ташаббусига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, киберхавфсизлик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари МДҲ, ШҲТ, ТДТ платформаларида, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувларида мунтазам равишда кўриб чиқилади.“Кибержиноятчиликка қарши курашиш бирлашишни, трансчегаравий мувофиқлаштирилган фаолиятни талаб қилади”, - деди у.Батафсил – Sputnik видеосида.
Бахтиёр Эргашев Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан келгуси ҳамкорлигига оптимизм билан қарашини билдирди.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Расмиятчилик жиҳатдан Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзолиги ёки аъзо эмаслиги иттифоқ мамлакатлари билан фаол ҳамкорлик қилиш учун тўсиқ эмас
“Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Sputnik мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган “Ўзгарувчан дунёда ЕОИИ: интеграция истиқболлари ва янги чақириқлар” мавзусидаги видеокўприк чоғида шундай фикр билдирди.
Экспертнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айланмаси ҳажми 2018 йилдаги 12 миллиард доллардан 2025 йилда 20,2 миллиард доллардан кўпроққа ошди. Ўзаро ҳамкорлик нафақат ЕОИИдаги асосий савдо ҳамкорлари — Россия ва Қозоғистон, балки Беларусь билан ҳам кузатилган.
Бироқ узоқ муддатли ҳамкорлик учун фақат савдонинг ўзи етарли эмас. Эргашевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон саноат кооперацияси, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва қўшимча қиймат яратишнинг янги занжирларини шакллантиришга имкон берадиган саноат алоқаларини тиклашдан ҳам манфаатдор.
Эксперт мисол тариқасида ОКМК иштирокидаги лойиҳани келтирди, унинг доирасида янги мис эритиш корхоналарини ташкил этиш учун 7 миллиард долларга яқин Россия инвестицияларини жалб қилиш режалаштирилган. У Беларусь билан саноат кооперациясини яна бир йўналиш деб атади.
“Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан келгуси ҳамкорлигига оптимизм билан қарайман. Балки гап ЕОИИга доимий аъзоликни олиш ҳақида ҳам бораётгандир. Лекин бу яна ўзбекона йўли билан, яъни босқичма-босқич, эволюцион тарзда, прагматизм ҳамда бирлашманинг бошқа иштирокчилари манфаатлари билан уйғунлаштирилиши ва синхронлаштирилиши лозим бўлган ўз миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошади”, - деди “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази директори.
Муҳокамалар чоғида Туркманистонда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари етакчиларининг саммити якунлари ва унда кўриб чиқилган минтақавий ҳамкорлик ва трансчегаравий таҳдидларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эргашев МДҲ даражасида кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича қўшма марказ ташкил этиш ташаббусига эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, киберхавфсизлик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари МДҲ, ШҲТ, ТДТ платформаларида, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувларида мунтазам равишда кўриб чиқилади.
“Кибержиноятчиликка қарши курашиш бирлашишни, трансчегаравий мувофиқлаштирилган фаолиятни талаб қилади”, - деди у.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.