Бразилияда Лула сайловда ғалаба қозонди, аммо қонунларни қабул қилишда қийналиши мумкин

© Sputnik / Кирилл Зыков / Медиабанкка ўтишПрезидент Бразилии Луис Инасиу Лула да Силва
Президент Бразилии Луис Инасиу Лула да Силва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2026
Oбуна бўлиш
Лула да Силва тўртинчи марта президентлик сайловида ғалаба қозонди, бироқ рақиби Болсонарунинг партияси парламентнинг ҳар икки палатасида энг катта фракцияга эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Бразилияда 25 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловининг иккинчи босқичида амалдаги давлат раҳбари Луис Инасиу Лула да Силва ғалаба қозонди. Бироқ унинг рақиби Флавиу Болсонару мансуб Либерал партия мамлакат парламентининг ҳар икки палатасида энг катта фракцияга эга бўлади.
Бразилия Олий сайлов суди маълумотларига кўра, Лула 51,79 фоиз ёки 64,25 миллиондан ортиқ овоз тўплади. Флавиу Болсонару эса 48,21 фоиз ёки 59,82 миллиондан ортиқ овоз олди. Номзодлар ўртасидаги фарқ 4,43 миллион овозни ташкил этди.
Шу тариқа, Лула мамлакат президенти этиб тўртинчи марта сайланди. Унинг навбатдаги ваколат муддати 2027 йил 5 январда бошланади.
Парламентда вазият қандай?
4 октябрда, президентлик сайловининг биринчи босқичи билан бир вақтда Бразилия Конгрессига ҳам сайловлар бўлиб ўтган эди. Унинг натижаларига кўра, Болсонарунинг Либерал партияси қуйи палатадаги 513 та ўриндан 121 тасини қўлга киритди. Лула мансуб Меҳнаткашлар партияси иштирокидаги партиялар федерацияси эса 88 та мандат олди.
Сенатда ҳам Либерал партия етакчи бўлади — 81 ўриндан 29 таси унинг вакилларига тегишли. Меҳнаткашлар партияси эса 10 сенаторга эга бўлади.
Бразилия парламенти матбуот хизматига кўра, янги сиёсий кучлар нисбати Лула учун қонунларни қабул қилиш ва ўз дастурини амалга оширишда қийинчиликлар туғдириши мумкин.
Болсонару ўзи сўраган чорага қарши чиқди
Президентлик сайловида мағлуб бўлган Флавиу Болсонару овоз бериш вақти икки соатга узайтирилганини танқид қилиб, сайлов натижаларини бекор қилишни талаб этишини билдирди.
Бироқ CNN Brasil телеканалининг хабар беришича, унинг сайлов штаби ҳам овоз бериш муддатини соат 19:00 гача узайтиришни сўраган. Хусусан, кучли ёмғирлар туфайли Сан-Паулу ва яна тўртта штатнинг айрим ҳудудларида сайловчилар овоз беришга улгура олмаслиги билдирилган.
Лула штаби эса жамоат транспорти ҳаракатидаги муаммолар сабабли овоз бериш вақтини бутун мамлакат бўйлаб узайтиришни сўраган. Олий федерал суд ушбу мурожаатни қаноатлантирган, бироқ қарор фақат ҳали ёпилмаган сайлов участкаларига татбиқ этилган.
Бразилия Олий сайлов суди раиси Кассиу Нунис Маркис овоз бериш вақтини узайтириш сайлов жараёни ва натижаларининг ишончлилигига путур етказмаганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев принял министра иностранных дел Бразилии Мауро Виейру - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Спорт ва туризм: Ўзбекистон ва Бразилия яна қайси соҳаларда ҳамкорлик қилади?
Янгиликлар лентаси
0