https://sputniknews.uz/20261025/uzbekistan-russia-logistika-markaz-61476796.html
Ўзбекистон ва Россия Узоқ Шарқида қўшма логистика марказлари ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистон ва Россия Узоқ Шарқида қўшма логистика марказлари ташкил этилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти ва Приморьеда логистика марказлари ташкил этиш, мева-сабзавот ва денгиз маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш таклиф қилинди. 25.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-25T12:07+0500
2026-10-25T12:07+0500
2026-10-25T12:11+0500
владивосток
транспорт
марказий осиё
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41268592_0:65:3369:1960_1920x0_80_0_0_8d84bc473e2c09aa2eab2e08f20837df.jpg
ТОШКЕНТ, 25 октябрь — Sputnik. Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти ва Россиянинг Приморье ўлкасида ўзаро боғланган логистика ҳамда ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш таклиф қилинди.Ташаббус Владивостокда ўтказилган "Марказий Осиё — Тинч океани: ўзаро боғлиқликнинг янги босқичи?" мавзусидаги давра суҳбатида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов томонидан илгари сурилди.Таклифга кўра, Қозоғистон транзит ҳамкор сифатида иштирок этиши, логистика марказлари эса мунтазам контейнер ташувлари орқали ўзаро боғланиши мумкин.Бунда FESCO транспорт компаниясининг имкониятларидан фойдаланиш, ташиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда Ўзбекистоннинг E-logistika тизимини интеграция қилиш кўзда тутилмоқда.Ўзбекистондан мева, Узоқ Шарқдан балиқҲамкорликнинг яна бир йўналиши — агросаноат маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш.Хусусан, Евроосиё агроэкспресси ташаббусини ривожлантириш орқали Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан Россия Узоқ Шарқига мева-сабзавотлар, қуруқ мевалар ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш имконияти кўриб чиқилмоқда.Қайтиш йўналишида эса балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотларини ташиш таклиф қилинган.Бундай ташувларни ташкил этиш учун музлаткичли омборлар, замонавий логистика инфратузилмаси ва мувофиқлаштирилган назорат тартиблари зарур бўлади.Тошкентни Владивосток билан боғловчи йўналиш мавжудFESCO компаниясининг расмий маълумотларига кўра, ҳозирда Осиё мамлакатларидан Ўзбекистонга Владивосток орқали юк ташиш хизмати мавжуд.Жумладан, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Вьетнам ва бошқа давлатлардан юклар денгиз орқали Владивостокка, кейин темир йўл билан Тошкентга етказилади.Янги таклифлар ушбу транспорт имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш, икки йўналишда барқарор юк оқимларини шакллантириш ва логистик харажатларни камайтиришга қаратилган.Ҳамкорлик фақат транспорт билан чекланмайдиАкрамжон Неъматов саноат, энергетика, илм-фан ва таълим соҳаларида ҳам қўшма лойиҳаларни ривожлантириш имкониятларини қайд этди.Жумладан, муҳим ва ноёб ер металларини чуқур қайта ишлаш, янги материаллар яратиш, энергия ва сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш истиқболли йўналишлар сифатида кўрсатилган.Бу борада Узоқ Шарқ федерал университети ҳамда Марказий Осиё олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликдан фойдаланиш мумкин.Мазкур ташаббусларни амалга ошириш учун муайян асос ҳам мавжуд. 2024 йил декабрида Россия Узоқ Шарқи ва Ўзбекистон ўртасида 2025–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланган.Эндиликда ушбу режа доирасида амалий пилот лойиҳалар портфелини шакллантириш таклиф этилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260901/shht--2040-kontseptsiyasi-shavkat-mirziyoev-qator-tashabbuslar-bilan-chiqdi-60120187.html
владивосток
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41268592_320:0:3051:2048_1920x0_80_0_0_c3d5200cb2604d820cd49f48a062c371.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владивосток, транспорт, марказий осиё, қозоғистон
владивосток, транспорт, марказий осиё, қозоғистон
Ўзбекистон ва Россия Узоқ Шарқида қўшма логистика марказлари ташкил этилиши мумкин
12:07 25.10.2026 (янгиланди: 12:11 25.10.2026) Тошкент вилояти ва Приморьеда логистика марказлари ташкил этиш, мева-сабзавот ва денгиз маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 25 октябрь — Sputnik. Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти ва Россиянинг Приморье ўлкасида ўзаро боғланган логистика ҳамда ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш таклиф қилинди.
Ташаббус Владивостокда ўтказилган "Марказий Осиё — Тинч океани: ўзаро боғлиқликнинг янги босқичи?" мавзусидаги давра суҳбатида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов томонидан илгари сурилди.
Таклифга кўра, Қозоғистон транзит ҳамкор сифатида иштирок этиши, логистика марказлари эса мунтазам контейнер ташувлари орқали ўзаро боғланиши мумкин.
Бунда FESCO транспорт компаниясининг имкониятларидан фойдаланиш, ташиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда Ўзбекистоннинг E-logistika тизимини интеграция қилиш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистондан мева, Узоқ Шарқдан балиқ
Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши — агросаноат маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш.
Хусусан, Евроосиё агроэкспресси ташаббусини ривожлантириш орқали Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан Россия Узоқ Шарқига мева-сабзавотлар, қуруқ мевалар ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Қайтиш йўналишида эса балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотларини ташиш таклиф қилинган.
Бундай ташувларни ташкил этиш учун музлаткичли омборлар, замонавий логистика инфратузилмаси ва мувофиқлаштирилган назорат тартиблари зарур бўлади.
Тошкентни Владивосток билан боғловчи йўналиш мавжуд
FESCO компаниясининг расмий маълумотларига кўра, ҳозирда Осиё мамлакатларидан Ўзбекистонга Владивосток орқали юк ташиш хизмати мавжуд.
Жумладан, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Вьетнам ва бошқа давлатлардан юклар денгиз орқали Владивостокка, кейин темир йўл билан Тошкентга етказилади.
Янги таклифлар ушбу транспорт имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш, икки йўналишда барқарор юк оқимларини шакллантириш ва логистик харажатларни камайтиришга қаратилган.
Ҳамкорлик фақат транспорт билан чекланмайди
Акрамжон Неъматов саноат, энергетика, илм-фан ва таълим соҳаларида ҳам қўшма лойиҳаларни ривожлантириш имкониятларини қайд этди.
Жумладан, муҳим ва ноёб ер металларини чуқур қайта ишлаш, янги материаллар яратиш, энергия ва сувни тежовчи технологияларни ишлаб чиқиш истиқболли йўналишлар сифатида кўрсатилган.
Бу борада Узоқ Шарқ федерал университети ҳамда Марказий Осиё олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликдан фойдаланиш мумкин.
Мазкур ташаббусларни амалга ошириш учун муайян асос ҳам мавжуд. 2024 йил декабрида Россия Узоқ Шарқи ва Ўзбекистон ўртасида 2025–2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланган.
Эндиликда ушбу режа доирасида амалий пилот лойиҳалар портфелини шакллантириш таклиф этилмоқда.