ШҲТ—2040 концепцияси: Шавкат Мирзиёев қатор ташаббусларни илгари сурди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев на саммите ШОС в Бишкеке
Шавкат Мирзиёев на саммите ШОС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2026
Oбуна бўлиш
ШҲТ Тараққиёт банкини ишга тушириш, иқлим ўзгаришига оид дастурларни ишлаб чиқиш ва Афғонистон билан мулоқотни қайта тиклаш — президент эътибор қаратган асосий мавзулар.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги ШҲТ Давлат раҳбарлари саммитида бир қатор ташаббусларни илгани сурди.
Президент аъзо давлатлар салоҳиятларини бирлаштириш ва биргаликда узоқ муддатли истиқболда ривожланиш учун янги имкониятлар яратиш зарурлигини таъкидлади.

“ШҲТ – 2040: умумий тараққиёт макони” концептуал қарашини ишлаб чиқиш

Унинг асосий мақсади — инвестициялар, технологиялар ва билимлар эркин алмашиниладиган, йирик инфратузилма ва саноат лойиҳалари амалга ошириладиган, минтақалар, бизнес ва одамлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар кенгайиб борадиган ўзаро боғлиқ ва барқарор маконни шакллантиришдан иборат бўлиши лозим, — деди Мирзиёев

Кўп томонлама қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш

Шу мақсадда махсус иқтисодий зоналар, ишлаб чиқариш жараёнлари, сотув бозорлари ва логистикани бирлаштирадиган ШҲТ Саноат кооперацияси харитасини ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Натижада бизнес, инвесторлар ва давлат тузилмалари учун амалда универсал рақамли дарча пайдо бўлади.

ШҲТ Тараққиёт банкини амалда ишга тушириш

Ушбу институт фаолияти умумминтақавий аҳамиятга эга бўлган, ҳаётга татбиқ этиш учун тайёр инвестиция таклифларига таяниши лозим. Ҳукумат раҳбарлари кенгаши транспорт, энергетика, саноат кооперацияси ва рақамли инфратузилма соҳаларидаги устувор лойиҳалар портфелини танлашни бошлаши керак, деди давлат раҳбари.

СИ соҳасида бутунжаҳон ташкилотини ташкил этиш

Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича бутунжаҳон ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини олиқишлади ва соҳада саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида ШҲТнинг очиқ кўп тилли маълумотлар корпусини шакллантиришни таклиф қилди.

ШҲТнинг иқлим ўзгаришига оид дастурларини ишлаб чиқиш

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавф-хатарлар озиқ-овқат, сув ва энергетик хавфсизлигига таъсир кўрсатаётгани муносабати билан ШҲТнинг комплекс дастурларни, технологиялар ва илғор билимлар алмашинувини мувофиқлаштирадиган ихтисослашган механизмини ташкил этишни таклиф этамиз.
2035 йилга қадар сув ва энергетика самарадорлиги соҳасида ШҲТнинг технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш бу йўналишдаги қадамлардан бири бўлиши мумкин.

Халқаро транспорт йўлаклари соҳасида ҳамкорлик

ШҲТга аъзо давлатларнинг темир йўл маконлари интеграцияси бўйича кенгаш таъсис этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Логистика инфратузилмасини ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва миллий транспорт тизимларининг чоксиз ўзаро боғланишини таъминлашни унинг устувор вазифаси сифатида кўрамиз.

Афғонистон билан мулоқотни қайта тиклаш

Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни сақлаш минтақамиз хавфсизлиги ва тараққиёти учун фундаментал аҳамиятга эга. Барчамизга яратувчан минтақавий жараёнларга интеграциялашган, фаровон қўшни мамлакат керак.
Хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилиш учун ШҲТнинг Афғонистон билан мунтазам мулоқотини қайта тиклаш вақти келди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Яқин Шарқ минтақасида мулоқотни қайта тиклаш ва кескинликни юмшатишнинг қатъий тарафдори эканини яна бир бор таъкидлади.
Ундан ташқари, Ўзбекистон президенти, Қирғизистоннинг ШҲТга раислик даврида эришилган самарали натижаларни юксак баҳолаб, мажлис кун тартиби ва қарорлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Саммит ШОС в Бишкеке 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2026
ШҲТ Эронга ҳужумни қоралади: Бишкек декларациясининг асосий баёнотлари
Янгиликлар лентаси
0