ШҲТ Эронга ҳужумни қоралади: Бишкек декларациясининг асосий баёнотлари

© Пресс-служба президента Узбекистана DOSALIEV SULTANСаммит ШОС в Бишкеке 2026
Саммит ШОС в Бишкеке 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2026
Oбуна бўлиш
ШҲТ аъзолари коинотда қурол жойлаштириш, АКТ соҳасини ҳарбийлаштириш, спутник интернетидан лицензиясиз фойдаланиш ва бошқа қатор таҳдидларга қарши чиқди.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. ШҲТ давлат раҳбарлари бугун Бишкекда имзолаган "ШҲТнинг 25-йиллиги декларацияси"да Эронга уюштирилган ҳужумни қоралади.

Аъзо давлатлар Яқин Шарқ ва Эрон атрофидаги воқеалар юзасидан чуқур хавотир билдирадилар. Улар Эрон Ислом Республикаси ҳудудига уюштирилган ва тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказган ҳарбий ҳужумларни яна бир бор қоралайдилар.

Бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларини ҳамда БМТ Низомини бузади ва халқаро тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликка жиддий хавф туғдиради, дейилади декларацияда.
Шунингдек, ШҲТ аъзолари Эрон халқи ва ҳукуматига Олий раҳбар Сайид Али Хоменаийнинг фожиали ўлими муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирдилар.
Аъзо давлатлар Эрон Ислом Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашларини яна бир бор тасдиқлаб, можарони фақат сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал қилишни қўллаб-қувватлайдилар.

Бишкек декларациясининг бошқа муҳим баёнотлари:

ШҲТ ҳарбий-сиёсий блок эмас ва у бошқа давлатларга ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмаган. ШҲТ очиқлик, аралашмаслик, тенглик ва ўзаро ҳурмат асосида фаолият юритади.
Аъзо давлатлар, айниқса, тинчлик, барқарор ривожланиш ва гуманитар ҳамкорлик манфаатларида БМТ билан мулоқотини янада мустаҳкамлашни муҳим деб ҳисоблайдилар.
Аъзо давлатлар глобал бошқарув тизимини ислоҳ қилиш ва барча давлатлар қарорлар қабул қилишда тенг иштирок этишини ва унинг натижаларидан фойда олишини таъминлаш тарафдори.
Аъзо давлатлар Марказий Осиё ШҲТнинг ядроси эканлигини тан олиб, минтақа мамлакатларининг тинчлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлашдаги ютуқларини юқори баҳолайдилар.
Аъзо давлатлар Иккинчи Жаҳон уруши натижалари хотирасини сақлаб қолиш тарафдори бўлишади ва тарихни сохталаштиришга қарши чиқадилар.
Аъзо давлатлар коинотни ҳар қандай қуролдан холи сақлашни қўллаб-қувватлайдилар ва космосдан фақат тинч мақсадларда фойдаланишни таъминлайдиган амалдаги ҳуқуқий режимнинг муҳимлигини тан оладилар.
Аъзо давлатлар ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) милитаризация қилишга қатъиян қарши.
Аъзо давлатлар барча мамлакатлар учун интернетни тартибга солишда тенг ҳуқуқларни ва давлатларнинг уни ўз миллий сегментида бошқаришдаги суверен ҳуқуқини таъминлаш муҳим деб ҳисоблайдилар.
Улар ШҲТ аъзо давлатлари ҳудудида ваколатли миллий органларидан тегишли лицензия олмасдан рухсатсиз сунъий йўлдош интернет хизматларини тақдим этиш — халқаро телекоммуникация қонунчилигини бузиш деб ҳисоблашади.
Аъзо давлатлар интернетдан террористик, сепаратистик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш муҳимлигини таъкидлайдилар.
ШҲТ аъзолари 1968 йил 1 июлдаги Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага аъзо давлатлар шартнома қоидаларига қатъий риоя қилишни қўллаб-қувватлайдилар.
Атом энергиясини тинч мақсадларда тадқиқ қилиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш — ШҲТ аъзоларининг ажралмас ҳуқуқи бўлиб, бу соҳадаги чекловчи чоралар халқаро ҳуқуққа зид.
Аъзо давлатлар Кимёвий ва биологик қуролларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, захиралаш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга тўлиқ риоя қилишга чақирадилар.
Бугун Бишкек шаҳрида ШҲТнинг 25-саммити бўлиб ўтмоқда. ШҲТ ва ШҲТ+ саммитларида унда 18 та давлат раҳбарлари ва 6 та халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.
Саммит ШОС в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2026
ШҲТ ўтган 25 йил ичида кўп қиррали дунёнинг таъсирли марказига айланди — Путин
Янгиликлар лентаси
0