Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом ва педагог Комилжон Камбаров тан олинган акварель рангтасвир устаси ҳисобланади. Рассом ишларида шаффоф қатламлар ва майин ранг ўтишлари ёрқин, таъсирчан ечимлар билан уйғунлашган. Акварель бўёқлар ёруғликнинг нозик ўзгаришлари, ҳавонинг тиниқлиги ва табиат кайфиятини ифодалаш имконини беради.Манзаралар, портретлар ва мавзули композициялар муаллиф изланишларининг турли қирраларини очиб берди. Айрим асарларда табиат ҳолати ва майда деталларга эътибор устувор бўлса, бошқаларида ранг, ритм ва ҳиссий ифода етакчи ўрин тутди. Матбуот релизида таъкидланганидек, "Кўргазма Комилжон Камбаров ижодининг серқирралигини намоён этади".Комилжон Камбаров Наманган вилоятининг Учқўрғон шаҳрида туғилган. У Андижон ва Тошкентда профессионал бадиий таълим олган. Турли йилларда Учқўрғон шаҳри бош архитектори, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори ҳамда педагог сифатида фаолият юритган. 2015 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Наманган вилояти бўлимига раҳбарлик қилиб, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ёш рассомларга тажриба ўргатишга ҳисса қўшиб келмоқда."Чўққилардаги сеҳрли олам" акварелнинг кенг имкониятларини — табиатни нозик тасвирлашдан тортиб, ҳис-туйғуларни эркин ифодалашгача бўлган жиҳатларини намоён этди.
Тошкент Фотосуратлар уйида Комилжон Камбаровнинг акварель асарларидан иборат шахсий кўргазмаси очилди.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом ва педагог Комилжон Камбаров тан олинган акварель рангтасвир устаси ҳисобланади.
Рассом ишларида шаффоф қатламлар ва майин ранг ўтишлари ёрқин, таъсирчан ечимлар билан уйғунлашган. Акварель бўёқлар ёруғликнинг нозик ўзгаришлари, ҳавонинг тиниқлиги ва табиат кайфиятини ифодалаш имконини беради.
"Акварелда ёруғликни, ҳавонинг тиниқлигини ва табиат кайфиятини ифодалашга интиламан. Бўёқларнинг шаффофлиги илк таассуротнинг жонлилигини сақлаб қолиш ва бу туйғуни томошабин билан баҳам кўриш имконини беради", — дея таъкидлайди Комилжон Камбаров. Бу ёндашув кўргазмада намойиш этилган турли жанрдаги асарларни бирлаштиради.
Манзаралар, портретлар ва мавзули композициялар муаллиф изланишларининг турли қирраларини очиб берди. Айрим асарларда табиат ҳолати ва майда деталларга эътибор устувор бўлса, бошқаларида ранг, ритм ва ҳиссий ифода етакчи ўрин тутди. Матбуот релизида таъкидланганидек, "Кўргазма Комилжон Камбаров ижодининг серқирралигини намоён этади".
Комилжон Камбаров Наманган вилоятининг Учқўрғон шаҳрида туғилган. У Андижон ва Тошкентда профессионал бадиий таълим олган. Турли йилларда Учқўрғон шаҳри бош архитектори, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори ҳамда педагог сифатида фаолият юритган. 2015 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Наманган вилояти бўлимига раҳбарлик қилиб, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ёш рассомларга тажриба ўргатишга ҳисса қўшиб келмоқда.
"Чўққилардаги сеҳрли олам" акварелнинг кенг имкониятларини — табиатни нозик тасвирлашдан тортиб, ҳис-туйғуларни эркин ифодалашгача бўлган жиҳатларини намоён этди.