Икки рассом — бир мулоқот: Тошкентда "1+1" кўргазмаси очилди
Икки рассом — бир мулоқот: Тошкентда "1+1" кўргазмаси очилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Фотосуратлар уйида ўзбекистонлик Алишер Ҳамдамов ва қирғизистонлик Алмазбек Шаршекеевнинг қўшма кўргазмаси очилди. Экспозиция Марказий Осиё замонавий рангтасвирига хос икки ижодий ёндашувни бирлаштирди.
Тошкент Фотосуратлар уйида "1+1" номли қўшма кўргазма очилди. Унинг номи ўз услуби ва дунёқарашига эга икки мустақил ижодкорнинг бадиий ҳамкорлиги ғоясини ифодалайди.Алишер Ҳамдамов Фарғона вилоятида туғилган. У П. Беньков номидаги Республика рассомлик коллежи ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. Рассом ижодида рангнинг ифодавий имкониятлари, композиция ҳаракатчанлиги, тасвирий ва мавҳум унсурлар уйғунлиги муҳим ўрин тутади.Алишер Ҳамдамов учун ранг — нафақат кўрганларини, балки ҳис қилганларини ҳам ифода этиш воситаси.Тошкентлик санъат мухлислари Ҳамдамовнинг асарлари билан аввал ҳам танишган: 2025 йилда Фотосуратлар уйида унинг "Рангларда яшовчи ҳислар" номли шахсий кўргазмаси ўтказилган.Алмазбек Шаршекеев — рангтасвирчи, педагог, Қирғизистон Рассомлар уюшмаси аъзоси. У С. А. Чуйков номидаги Қирғиз давлат бадиий билим юрти ва Т. Содиқов номидаги Қирғизистон Миллий бадиий академиясини тамомлаган. Рассом кўп йиллардан буён ижод билан бирга педагогик фаолият олиб бориб, ўз тажрибасини ёшларга ўргатиб келмоқда.Унинг ижодий ёндашуви матбуот релизида қуйидагича таърифланган: "академик мактаб ва янги пластик ечимларни излашга бўлган интилиш уйғунлашади". Шаршекеев ранг, шакл ва композиция орқали воқеликни ҳиссий ва образли талқин этади."1+1" кўргазмаси икки маданият ва икки ижодий дунёнинг мулоқот майдонига айланди. Экспозициядаги турли бадиий ёндашувлар Марказий Осиё замонавий рангтасвирининг ранг-баранглигини, анъана ва шахсий изланишлар уйғунлигини намоён этди.
Тошкент Фотосуратлар уйида "1+1" номли қўшма кўргазма очилди. Унинг номи ўз услуби ва дунёқарашига эга икки мустақил ижодкорнинг бадиий ҳамкорлиги ғоясини ифодалайди.
Алишер Ҳамдамов Фарғона вилоятида туғилган. У П. Беньков номидаги Республика рассомлик коллежи ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини тамомлаган. Рассом ижодида рангнинг ифодавий имкониятлари, композиция ҳаракатчанлиги, тасвирий ва мавҳум унсурлар уйғунлиги муҳим ўрин тутади.
Алишер Ҳамдамов учун ранг — нафақат кўрганларини, балки ҳис қилганларини ҳам ифода этиш воситаси.
"Мен учун томошабин асарнинг кайфиятини ҳис қилиши, унда ўз кечинмаларига ҳамоҳанг туйғуларни топиши муҳим. Ранг баъзан сўз билан айтиш қийин бўлган ҳисларни ифодалашга ёрдам беради", — дейди рассом.
Тошкентлик санъат мухлислари Ҳамдамовнинг асарлари билан аввал ҳам танишган: 2025 йилда Фотосуратлар уйида унинг "Рангларда яшовчи ҳислар" номли шахсий кўргазмаси ўтказилган.
Икки рассом — ягона мулоқот: Тошкентда "1+1" кўргазмаси
Алмазбек Шаршекеев — рангтасвирчи, педагог, Қирғизистон Рассомлар уюшмаси аъзоси. У С. А. Чуйков номидаги Қирғиз давлат бадиий билим юрти ва Т. Содиқов номидаги Қирғизистон Миллий бадиий академиясини тамомлаган. Рассом кўп йиллардан буён ижод билан бирга педагогик фаолият олиб бориб, ўз тажрибасини ёшларга ўргатиб келмоқда.
Унинг ижодий ёндашуви матбуот релизида қуйидагича таърифланган: "академик мактаб ва янги пластик ечимларни излашга бўлган интилиш уйғунлашади". Шаршекеев ранг, шакл ва композиция орқали воқеликни ҳиссий ва образли талқин этади.
"1+1" кўргазмаси икки маданият ва икки ижодий дунёнинг мулоқот майдонига айланди. Экспозициядаги турли бадиий ёндашувлар Марказий Осиё замонавий рангтасвирининг ранг-баранглигини, анъана ва шахсий изланишлар уйғунлигини намоён этди.