Ўзбекистон ва Россия соғлиқни сақлаш бўйича йўл харитасини имзолади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишМинистр здравоохранения РФ Михаил Мурашко. Архивное фото
Министр здравоохранения РФ Михаил Мурашко. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия тиббиётда янги йўл харитасини имзолади. Мурашко онкология ва телетиббиёт бўйича ҳамкорлик ҳақида сўзлади.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик ўнлаб йиллардан буён давом этмоқда. Хусусан, мураккаб касалликлар бўйича масофавий тиббий консилиумлар ўтказиш, мутахассислар алмашинуви ва оғир беморларни Россия клиникаларида даволаш йўлга қўйилган.
Ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири — болалар онкологияси. Мурашко Тошкент ва Самарқандда ушбу соҳада амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга алоҳида тўхталди.
21 октябрь куни Самарқандда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов ва Михаил Мурашко тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича йўл харитасини имзолади.
Музокараларда онкологик ва юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш, юқори технологик тиббий ёрдам, ядро тиббиёти ҳамда фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Мурашко телетиббиёт имкониятларига ҳам эътибор қаратди. Унинг маълум қилишича, 2025 йилда Россияда 23 миллионта масофавий тиббий маслаҳат ўтказилган.
Бундай технологиялар шифокорларга беморларни масофадан кузатиш ва маслаҳат бериш, консилиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан тажриба алмашиш имконини беради. Россия сунъий интеллект қўлланиладиган халқаро ҳамкорлик шаклларини ҳам синовдан ўтказмоқда.
Вазир Тошкентда Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети филиалининг ташкил этилишига алоҳида умид билдирди.
Унинг фикрича, мазкур лойиҳа икки мамлакат тиббиёт тизимлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаб, илмий маълумотлар алмашинуви ва мутахассислар тайёрлашга янги туртки беради.
Мурашко бу масалаларни 21–22 октябрь кунлари Самарқандда ўтказилаётган II Халқаро болалар онкологияси конгресси доирасида муҳокама қилди.
В Самарканде проходит саммит по благополучию детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2026
Самарқандда 100 дан ортиқ давлат иштирокида Болалар фаровонлиги саммити бошланди
Янгиликлар лентаси
0