Самарқандда 100 дан ортиқ давлат иштирокида Болалар фаровонлиги саммити бошланди

© SputnikВ Самарканде проходит саммит по благополучию детей
В Самарканде проходит саммит по благополучию детей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2026
Oбуна бўлиш
Самарқандда 100 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирокида болалар фаровонлиги бўйича Жаҳон саммити бошланди. У икки кун давом этади.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Самарқандда "Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодларнинг барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл" мавзусида Бутунжаҳон саммити ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
21–22 октябрь кунлари ўтаётган анжуманда 100 дан ортиқ мамлакатдан давлат ва ҳукумат вакиллари, биринчи хонимлар, вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва экспертлар иштирок этмоқда. Ташкилотчилар маълумотига кўра, саммитга 600 нафардан зиёд иштирокчи келиши кутилган.
Очилиш маросимида Ўзбекистоннинг биринчи хоними, "Замин" халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева нутқ сўзлади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг саммит иштирокчиларига йўллаган қутловини давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.
Давлат раҳбари ўз мурожаатида ҳар бир боланинг хавфсизлик, сифатли таълим ва тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Икки кун давомида иштирокчилар болалар саломатлиги, таълими, ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини яхшилаш масалаларини муҳокама қилади. Шунингдек, инклюзив таълим, эрта болалик ривожи ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ, ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Жаҳон банки каби халқаро ҳамкорлар иштирокида ташкил этилди.
Тадбир дастуридан юқори даражадаги ялпи мажлислар, мавзули муҳокамалар, тажриба алмашиш учрашувлари ҳамда Ўзбекистондаги ижтимоий муассасаларга ташрифлар ўрин олган.
Анжуман доирасида Болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ҳам ўтказилмоқда. Унда болалар саратонини эрта аниқлаш, замонавий даволаш усулларини жорий этиш ва зарур дори воситалари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.
Саммит якунида болалар фаровонлигига инвестиция киритиш бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш режалаштирилган. Ҳужжат болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.
Ўзбекистонда болалар онкологиясини даволаш қандай ривожланмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2026
Матбуот маркази
Ўзбекистонда болалар онкологиясини даволаш қандай ривожланмоқда - видео
Янгиликлар лентаси
0