Тошкентда бозорлар хатловдан ўтказилади: 35 та объект сотув рўйхатида

© REUTERS / StringerРынок Абу-Сахий в Ташкенте
Рынок Абу-Сахий в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда бозорларнинг мол-мулки, қарзлари ва ноқонуний қурилишлар текширилади. Аввалроқ 35 та объект савдо рўйхатига киритилган
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентдаги бозорлар ва савдо комплексларининг молиявий ҳолати ҳамда мол-мулки хатловдан ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Шаҳар ҳокимининг 20 октябрдаги қарорига мувофиқ, махсус ишчи гуруҳ бозорлар ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатларини текширади, мавжуд мулклар ва уларнинг эгалари рўйхатини шакллантиради.
Хатлов давомида қуйидагилар ўрганилади:
бозорлар ҳудудидаги ноқонуний қурилишлар ва уларни бартараф этиш чоралари;
ер майдонларининг чегаралари, муҳофаза зоналари ва мавжуд чекловлар;
солиқлар, мажбурий тўловлар ва бошқа қарздорликлар;
бозорларнинг молиявий ҳолати ва мавжуд муаммолар.
Тўпланган маълумотлар "Тошкент Инвест компанияси" АЖга тақдим этилади. Ўрганиш натижалари бўйича бозорлар активларидан самарали фойдаланиш, жумладан, уларни оммавий савдоларга чиқариш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Мазкур ишлар президентнинг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Қарорнинг 5-иловасида оммавий савдоларга чиқарилиши назарда тутилган 35 та бозор, савдо комплекси ва уларнинг шохобчалари рўйхати тасдиқланган.
Улар орасида "Чилонзор", "Ўрикзор", "Бек тўпи", "Паркент", "Янгиобод" савдо комплекслари, шунингдек, "Сергели", "Фарҳод", "Қўйлиқ", "Авиасозлар", "Наврўз" ва "Қорақамиш" бозорлари бор.
Ҳужжатга кўра, объектларни савдога чиқариш тегишли хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг қарорлари асосида амалга оширилади. Савдо шартларида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари, кўнгилочар мажмуалар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар ташкил этиш назарда тутилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бозорларни модернизация қилиш жараёнида улар ёпилмаслигини ва ўз вазифасини сақлаб қолишини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, инвесторлар зиммасига амалдаги тадбиркорларнинг иш ўринларини сақлаш шарти ҳам юкланади.
Национальный выставочный комплекс УзЭкспоЦентр, где проходит Международная промышленная выставка Иннопром. Центральная Азия в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2026
"Turonbank", "Ўзэкспомарказ" ва бозорлар: Ўзбекистонда йирик давлат активлари сотилади
Янгиликлар лентаси
0