https://sputniknews.uz/20260908/uzbekistan-davlat-aktivlar-sotilish-60300105.html
"Turonbank", "Ўзэкспомарказ" ва бозорлар: Ўзбекистонда йирик давлат активлари сотилади
"Turonbank", "Ўзэкспомарказ" ва бозорлар: Ўзбекистонда йирик давлат активлари сотилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 84 та компаниядаги давлат улушлари хусусийлаштирилади. Рўйхатдан Turonbank, Humo Air, “Ўзэкспомарказ”, Xalq Sug‘urta, йирик заводлар, бозор ва савдо мажмуалари ўрин олган.
2026-09-08T16:38+0500
2026-09-08T16:38+0500
2026-09-08T16:38+0500
хусусийлаштириш
кўчмас мулк
иқтисод
ер мулки
банк
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/18/34210122_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_fb82f536770f3959713128a4349eeb45.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда "Turonbank"нинг 98,9 фоиз акцияси, "Humo Air"нинг 100 фоиз улуши ва бошқа йирик давлат активлари оммавий савдоларга чиқарилади. Бу президентнинг 28 августдаги ПФ-177-сон фармони ва унинг иловаларида назарда тутилган.Хусусийлаштириладиган йирик активлар орасида:Шунингдек, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва бошқа ҳудудлардаги йўллардан мунтазам фойдаланиш ва йўл таъмирлаш корхоналари ҳам хусусийлаштириш рўйхатига киритилган. Рўйхатдан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари ҳам ўрин олган. Хусусан, Яшил деҳқон бозорининг 68 фоизи, Чуст ва Тўрақўрғон деҳқон бозорларининг 51 фоизи, Янгиқўрғон деҳқон бозорининг 51,42 фоизи, Тойлоқ ва Қибрай деҳқон бозорларининг 51 фоиздан улуши сотилиши кўзда тутилган.Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига кўра, хусусийлаштириш дастури доирасида жами 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилиши режалаштирилган.Савдога чиқариладиган активларнинг умумий қиймати 100 трлн сўм. Уларни сотишдан 2026 йил якунига қадар камида 14 трлн сўм тушум олиш кутилмоқда.Фармон билан хусусийлаштириш шартлари ҳам енгиллаштирилди. Хусусан, актив сотиб олишда аванс 35 фоиздан 15 фоизга туширилди, йирик битимларда эса тўловни фоизсиз 5–7 йилгача бўлиб тўлаш имконияти белгиланди.
https://sputniknews.uz/20260721/uzbekistan-xususiylashtirish-dastur-59177098.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/18/34210122_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_b83457b12c59687a7c7ce84f79481536.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хусусийлаштириш, кўчмас мулк, иқтисод, ер мулки, банк, ўзбекистон
хусусийлаштириш, кўчмас мулк, иқтисод, ер мулки, банк, ўзбекистон
"Turonbank", "Ўзэкспомарказ" ва бозорлар: Ўзбекистонда йирик давлат активлари сотилади
Ўзбекистонда қатор бозорлар ва бошқа йирик давлат активлари оммавий савдоларга чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистонда "Turonbank"нинг 98,9 фоиз акцияси, "Humo Air"нинг 100 фоиз улуши ва бошқа йирик давлат активлари оммавий савдоларга чиқарилади. Бу президентнинг 28 августдаги ПФ-177-сон фармони ва унинг иловаларида назарда тутилган.
Хусусийлаштириладиган йирик активлар орасида:
Халқ банкига қарашли “Xalq Sug‘urta” АЖ — 100%;
“Ўзэкспомарказ” — 91,83%;
Халқаро ҳамкорлик маркази — 79,27%;
Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи — 90%;
Андижон механика заводи — 100%;
“Республика дам олиш маскани” — 100%;
“Оқтош” пансионати — 100%;
“Коммунал таъминот маркази” — 100%;
O‘ZBEK-TURK TEST MARKAZI — 51%;
Шунингдек, Қорақалпоғистон, Қашқадарё ва бошқа ҳудудлардаги йўллардан мунтазам фойдаланиш ва йўл таъмирлаш корхоналари ҳам хусусийлаштириш рўйхатига киритилган.
Рўйхатдан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари ҳам ўрин олган. Хусусан, Яшил деҳқон бозорининг 68 фоизи, Чуст ва Тўрақўрғон деҳқон бозорларининг 51 фоизи, Янгиқўрғон деҳқон бозорининг 51,42 фоизи, Тойлоқ ва Қибрай деҳқон бозорларининг 51 фоиздан улуши сотилиши кўзда тутилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига
кўра, хусусийлаштириш дастури доирасида жами 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилиши режалаштирилган.
Савдога чиқариладиган активларнинг умумий қиймати 100 трлн сўм. Уларни сотишдан 2026 йил якунига қадар камида 14 трлн сўм тушум олиш кутилмоқда.
Фармон билан хусусийлаштириш шартлари ҳам енгиллаштирилди. Хусусан, актив сотиб олишда аванс 35 фоиздан 15 фоизга туширилди, йирик битимларда эса тўловни фоизсиз 5–7 йилгача бўлиб тўлаш имконияти белгиланди.