Ўзбекистонда 100 триллион сўмлик хусусийлаштириш дастури бошланади

© Сайт аукционаКинотеатр "Ватан" в Ташкенте выставлен на аукцион
Кинотеатр Ватан в Ташкенте выставлен на аукцион - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2026
Oбуна бўлиш
Янги дастур доирасида 100 триллион сўмлик кўчмас мулк, ер майдонлари ва давлат улушлари савдога чиқарилиб, аванс миқдори 15 фоизга туширилади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистонда қиймати 100 триллион сўм бўлган янги хусусийлаштириш дастури бошланади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Дастур доирасида 1,3 мингта кўчмас мулк объекти, 8 минг гектар ер майдони ҳамда 66 та корхонадаги давлат улушлари савдога чиқарилади.
Давлат активини сотиб оладиган тадбиркорлар учун дастлабки тўлов миқдори 30 фоиздан 15 фоизга камайтирилади. Қолган маблағни фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилади.
Йиғилишда ҳозир қиймати 22 триллион сўм бўлган 3 мингта давлат объекти аукционда тургани қайд этилди. Ҳокимликларда ушбу мулкларни сотиш бўйича аниқ тизим йўқлиги танқид қилинди.
Бундан ташқари, банклар балансида умумий қиймати 9,3 триллион сўм бўлган 2 минг 411 та мол-мулк сотилмай тургани маълум қилинди.
Мутасаддиларга ҳар бир объектнинг банк балансида қанчалик асосли сақланаётганини таҳлил қилиш топширилди. Харидори бўла туриб, сотуви сунъий равишда чўзилаётган мулклар бўйича қонуний чоралар кўрилиши белгиланди.
Президент давлат активларини савдога чиқаришнинг ўзи етарли эмаслигини, ҳокимлар инвесторларни жалб қилиш ва объектлар негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш билан шуғулланиши кераклигини таъкидлади.
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2026
Давлат активларини хусусийлаштириш ва ижарага бериш соддалаштирилади
Янгиликлар лентаси
0